islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Эъробларни Қуръони каримни тушунишдаги ўрни

Барча даврларда Қуръони каримга тегишли илмлар мусулмонлар тарафидан алоҳида эътибор билан ўрганилган. Чунки бу китоб динимиз асосларидан биридир. Қуръондаги эъроблар мавзуси ҳам исломда биринчи тараққий топган илмлардан ҳисобланади. Чунки, араб тили ёзувида эъробларнинг қўйилиш ва ривожланиш тарихи араб бўлмаган халқларнинг исломни қабул қилиб, Қуръони каримни ўқиш ва ўрганишда кўп хатоларни қилганларидан кейин бошланади.  Эъробларни тўғри талаффуз қилишда хатолар кўпайгач, уламолар тезда бу мавзуга ҳам алоҳида эътибор бериб, Қуръон эъробларини тўғри ўқишни ўргатадиган қоида ва китоблар ёзишга киришдилар. Тафсир китобларида ҳам Қуръони карим эъробларига алоҳида эътибор берилиб, сўзларни маъноларига қўшиб баъзида уни эъроби ҳам айтиладиган бўлди. Мана шу пайтлардан бошлаб Қуръони карим эъроблари ҳақида жуда кўплаб китоблар ёзилди ва ёзилмоқда. Араб тили ва эъроб илмларини ўрганишда тафсир, ҳадис, фиқҳ, балоғат ва шу каби илмларнинг ҳам хизмати катта бўлди.

Умар розияллоҳу анҳу Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳуга хат ёзиб айтдиларки: “Аммо баъд. Суннатни ўрганинглар, араб тилини ўрганинглар ва Қуръонни эъроб қилинглар, чунки у арабийдир”.

Умар розияллоҳу анҳунинг бу сўзларидан ҳам билишимиз мумкинки, араб тилини ўрганишда эъробларни алоҳида ўрни бор. Умар розияллоҳу анҳу араб тилини ва шариатни ўрганиш борасидаги ушбу буйруқлари динда барша лозим бўлган нарсаларни ўз ичига олади. Араб тилини билиш у (Қуръон)нинг сўзларини билиш йўлидир.

Бугунги кунга келиб эъроблар шу даражада араб тилини ажралмас бир қисмига айландики, баъзи жойларда ҳатто араблар ҳам эъробсиз китобларни ўқишда қийналадиган бўлди.

Шу ўринда бир савол пайдо бўлади, эъроб ўзи нима ва у нимага керак?

Араб тилида “эъроб” ва “таъриб” сўзларининг маъноси бирдир. У «баён қилиш», «тушинтириш» деган маъноларни англатади.

“Жумладаги омилнинг ўзгариши сабабли калиманинг охиридаги ҳарфнинг ҳаракати ўзгаришига “Эъроб” дейилади”.

Наҳв уламолари эъроб (келишик), яъни келишик аломатларини икки қисмга ажратишган. Буларни аслий (ҳақиқий) ва фаръий (орттирма) деб номлаганлар.

Эъроб яна икки қисмдир: аввалгиси ҳаракат ила эъроб, улар учта: замма, фатҳа, касра. Иккинчиси, ҳарф ила эъроб, улар ҳам учта: ي، ا، و

 Наҳвчилар эъроб учун ўзига хос номларни зикр қилади: “Улар Раъф учун замма, насб учун фатҳа, жор учун касра ва жазм учун вазн учун бўлган танвинсиз сукундир. Буларга асл эъроб лақаблари дейилади. Шунингдек, эъроблар араб ёзувини ўқишни ҳам осонлаштиради. Араб тили ва эъробларни ўрганиш Қуръони каримни ўрганиш ва тафсир қилиш учун энг асосий шартлардан бири ҳисобланади. Бу борада улуғ тобеъинлардан бўлмиш Мужоҳид раҳматуллоҳи алайҳнинг қуйидаги гапларни келтиришнинг ўзи кифоя қилса керак, деб ўйлаймиз:

“Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирган киши учун араб тили олими бўлмай туриб, Аллоҳнинг Китоби ҳақида сўз айтмоқ ҳалол эмас”.

Демак, ўз-ўзидан Қуръони каримни ўрганиш учун араб тилини билишимиз керак экан. Аллоҳ таоло барчамизни ўз каломини тўғри ўрганиб, тўғри ўқийдиган ва тушунадиган бандаларидан қилсин!

4-курс талабаси Низаматдинов Толеген

311750cookie-checkЭъробларни Қуръони каримни тушунишдаги ўрни

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: