Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Тошкент ислом институтининг Ахборот-ресурс маркази ва Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими билан ҳамкорликда институтнинг 2-босқич талабалари “Турон” ахборот-кутубхона маркази фаолияти билан танишиши учун экскурсия ташкиллаштирилди.

Ташриф давомида талабалар кутубхона фондида сақлагаётган босма шаклдаги адабиётлар, нодир китоблар, электрон адбиётлар ҳамда бошқа манбалар ҳақида маълумотга эга бўлди. Шунингдек, талабалар “Турон” ахборот-кутубхона марказининг илмий библиографик базасидан фойдаланиш имкониятлари билан яқиндан танишдилар.

Мазкур экскурсиядан асосий мақсад ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини юксалтириш, уларнинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини кенгайтириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш уларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада оширишдир.
ТИИ Ахборот-ресурс маркази






