islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Очиқ мулоқот

Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, “Тиллар” кафедраси мудири У.Ҳасанов, Рақамли таълим технологияларини жорий этиш бўлими бошлиғи М.Валиев, Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш бош мутахассиси А.Кадиров 3-курс талабалари билан “Очиқ мулоқот” ўтказдилар.Тадбирнинг асосий мақсади ёшлар билан мулоқот ўрнатиш, уларнинг фикр ва таклифларини тинглаш, шу орқали ўқув жараёнини янада самарали ташкил этиш, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, диний таълим йўналишида амалга оширилаётган ишлардан талабаларни яқиндан хабардор қилишдир. Талабалар ўқув, маънавий-маърифий ва ташкилий масалалар юзасидан саволлар билан мурожаат қилиб, фикр ва таклифларини билдиришди.Очиқ мулоқот якунида талабалар билан фикр алмашишнинг бундай шакли уларнинг масъулиятини ошириши, институт ҳаётида фаол иштирок этишга ундаши алоҳида таъкидланди. Тадбирда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Бадиев ва бўлим ходимлари иштирок этдилар.

457410cookie-checkОчиқ мулоқот

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: