islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 21, 2025

Day

ҚУРЪОНИ КАРИМДА КЕЛГАН “ФУААД” СЎЗИНИНГ МАЪНОСИ

Инсонни бошқа жонзотлардан ажратиб турадиган жиҳати тил воситасида қалбидаги маънони ифодалаб беришидир. Шунинг учун ҳам инсонлар ўртасидаги мулоқотларни амалга оширадиган энг буюк неъмат бу сўзлаш қоблиятидир. Сўзнинг қадри бебаҳодир. Айниқса дурдона сўзлар билан теран, улуғ фикрларни ифода эта олиш қобилиятига қараб, сўз эгасининг қадри белгиланади. Шоирлар, ўткир воизлар, нотиқлар, ёзувчилар тарих саҳифаларида ном қолдирганларининг асосий боиси улар томонидан айтилган мазмуни боқий сўзлардир. Инсонга берилган сўзлашиш сифати даврлар мобайнида ривожланиб ҳосил бўлган инсониятнинг ихтироси эмас, балки, бу Аллоҳ таоло томонидан берилган иқтидордир. - Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти проректори Ёқубжон БУХАРБАЕВ