islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Мотуридия ва Ашъария таълимотлари ўртасидаги фарқлар” мавзусида очиқ дарс ўтказилди

Жорий йилнинг март ойи “Эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири сифатида “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси даценти, тарих фанлари доктори Сайқал Ахмедов 4-курс талабалари учун “Мотуридия ва Ашъария таълимотлари ўртасидаги фарқлар” мавзусида очиқ дарс ўтказди.

Мазкур очиқ дарсда кафедра мудири Ф.Жўраев ва кафедра ўқитувчилари А.Абдубаннаев, М.Баймиров, А.Ғофуров, Н.Рахимов ва бошқа устозлар иштирок этишди.

 

 

Очиқ дарс давомида талабаларга мотуридия ва ашъария таълимотлари ўртасидаги фарқлар, уларнинг далиллари ва мулоҳазалари батафсил тушунтирилди. Дарс мобайнида қуйидаги мавзулар ҳам очиб берилди:

  • Ақидавий ихтилофлар борасидаги эътиқод;
  • Мотуридия ва ашъария таълимотлари ўртасидаги фарқлар борасида ёзилган асарлар;

Ушбу очиқ дарс талабаларнинг ақийдавий билимларини мустаҳкамлаш, ислом таълимотларидаги турли қарашларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилди.

443350cookie-checkИмом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Мотуридия ва Ашъария таълимотлари ўртасидаги фарқлар” мавзусида очиқ дарс ўтказилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: