islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Алишер Навоий асарларини ёшлар маънавий дунёқарашини шакллантиришдаги ўрни

Яхши хотун сафоий зуҳдидин,
Олам ичра гар ёруғлиқ бўлса фош.
Йўқ ажаб, чунким араб алфозида
Истилоҳ ичра муаннасдур қуёш

Мустақиллик бизга барча қадриятларимиз қатори мутафаккир, жаҳон адабиёти тараққиётига улкан ҳисса қўшган Алишер Навоий меросини ўрганишнинг кенг уфқларини очди. Эндиликда унинг ижодини аслича, моҳиятини тушуниб ўрганиш имконияти юзага келди.

Буюк сўз султони, ўзбек халқининг улуғ шоири ва мутафаккирига бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар Республикамизнинг  барча таълим муассасаларида кенг миқёсда нишонланмоқда.  Шу муносабат билан жорий йилнинг 6 февраль куни Тошкент ислом институти талаба қизлари  иштирокида Ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишлаб “Алишер Навоийдан ибрат….” номли тадбир ташкил этилди. Тадбирда Тошкент Давлат Шарқшунослик институти филология фанлар номзоди, доцент М.Эшмуҳаммедова меҳмон бўлди.

Меҳмон маъруза қилар экан: “Алишер Навоий асрларининг барҳаётлиги сирлари ҳақида гапириб, ҳазратнинг оталаридан мерос мол-мулклари ва ўзларига давлат амалдори сифатида ажратилган ерлардан келадиган даромад ҳисобидан Ҳиротда «Ихлосия» мадрасаси, «Халосия» хонақоҳи, масжиди жомеъ, «Шифоия», «Низомия» мадрасаларини, шу каби Марвда «Хисравия» мадрасасини, Ҳиротдан ташқарида «Работи ишқ», «Работи санг», кўплаб кўприк барпо эттирганлари ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Тадбирда иқтидорли талаба қизлар ўзларининг бадиий чиқишлари билан ўзгача шукуҳ берди. Тадбир сўнгида талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутухассисдан керакли жавобларни олишди.

З.Суярова,
ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи

119010cookie-checkАлишер Навоий асарларини ёшлар маънавий дунёқарашини шакллантиришдаги ўрни

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: