islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Уламолар наздида вақтнинг қадри (1-қисм)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيم Бу кичкинагина номнинг ўзига гапларни жалб қиладиган катта ва кўп маънолардан иборат тарафлари бор. Фалсафачилар, тижоратчилар, деҳқонлар, хунармандлар, аскарлар, сиёсатчилар, ёшлар-у, қарилар, толиби илмлар-у, илм аҳлларининг ҳар бирлари наздида вақтнинг ўзига хос қадри бор. Мен сўзимни  толиби илмлар ва илм аҳллари наздидаги “Вақтнинг қадри”гагина хослайман. Бу уринишимдан толиби илмларнинг ҳимматлари сустлашган бугунги кунда азми қарорли ёш илм толиби бўлган ўсмирларнинг ҳимматига туртки ва рағбат бўлишини умид қилдим. Тиришқоқларнинг мақсадлари секинлаб қолиб, илм учун ёниб ҳаракат қиладиган талабларнинг топилиши нодир бўлиб қолди. Зийраклик ва зукколик йўқолиб, дангасалик ва лоқайдлик ҳукм сура бошлади. Бунинг оқибатида илм аҳлларининг сафларида заифлик ва ортта қолиш кўриниб қолди. Бандаларига Аллоҳнинг неъмати сон-саноқсиздир. Уларни санаб чиқишга ёки идрок қилишга башариятнинг умуман имкони йўқ. Бунга неъматларнинг кўплиги, бардавомлиги, осонгина эришилиши,  Аллоҳ таолонинг узликсиз бериб туриши ва инсонларнинг уларга турли йўллар билан етишиши сабабдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди: “Aгaр Aллoҳнинг нeъмaт(лaр)ини сaнaсaнгизлaр, сaнoғигa етa oлмaйсизлaр. Ҳaқиқaтaн, инсoн ўтa зoлим вa жудa нoшукрдир”  (Иброҳим, 34). НЕЪМАТНИНГ АСЛЛАРИ ВА ФАРЪЛАРИ Неъматлар аслий ва фаръий бўлади. Фаръий неъматлар илм, жисм ва мол-мулкдаги кенглик, кечаларни қоим қилиш, Қуръон тиловатини кўпайтириш, Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш каби нафл ибодатларда бардавом бўлиш, юз, қўл ва оёқлардаги фитрий суннатларни муҳофаза қилиш, эркаклар учун жамоат жойларда хушбўй суртиш, бир бирига йўлиққанда қўл бериб кўришиш, масжидга ўнг оёқ билан кириш, ундан чап оёқ билан чиқиш, йўлдан азиятларни олиб ташлаш каби суннат амалларни ва шунга ўхшаш одоб, суннат, мустаҳаб ва баъзи вожибларни бардавом қилишдир. Буларнинг барчаси неъматларнинг фаръларидир. Буларни биладиганлар наздида неъматларнинг фарълари жуда ҳам кўпдир. НЕЪМАТЛАРНИНГ АСЛЛАРИ Неъматларнинг асллари ҳам сон саноқсиз, кўпдир. Уларнинг энг аввалгиси Аллоҳ таолога ва унинг ҳузуридан келган нарсаларга иймон келтириш ҳамда У зот буюрган ва вожиб қилган нарсаларда иймон тақозосига кўра амал қилишдир. Шунингдек саломатлик ва офиятлик неъматларнинг аслларидан бўлиб, қулоқ, кўз, қалб, аъзолар саломатлиги ҳам шулар жумласидандир. Ушбулар инсон ҳаракатининг меҳвари ва ўз вужудидан истифода қилиш тиргагидир. Илм ҳам неъматларнинг аслларидан бўлиб, ўта катта неъмат ҳисобланади. Инсоннинг тарққиёти, дунёвий ва ухровий саодатларининг барчаси унга боғлиқдир. Илм қандай бўлмасин улкан неъматдир. Уни ҳосил қилиш неъмат, ундан фойдаланиш неъмат, у билан фойда етказиш неъмат, уни сақлаш ва келажак авлодларга етказиш неъмат, инсонлар ўртасида уни ёйиш неъмат ва шулар кабиларнинг барчаси нематдир. Неъматларнинг аслларига мисоллар жуда кўп бўлса ҳам вақтнинг қийматини риоя қилиб узундан узоқ зикр қилмайман. ЭНГ КАТТА АСЛИЙ НЕЪМАТ Аслий неъматлардан, балки уларнинг энг буюги ва энг қимматлиси вақтдир. Бу саҳифаларни унинг қиймати ҳақида,  хусусан толиб илм ва аҳли илмларга нисбатан қиймати ҳақида сўзлаш учун жамладим. Вақт ҳаётнинг умри, инсоннинг борлиқ майдони, унинг даври, боқийлиги, фойда бериши ва фойдаланишининг саҳнасидир. Қуръони карим аслий неъматлар ичида ушбу асл неъматнинг улуғлигига, бошқасидан кўра қадрининг олий эканига  ишора қилган. Вақтнинг қиймати, қадрининг баландлиги ва таъсирининг катта эканига далолат қилувчи бир қанча оятлар келган. ВАҚТ НЕЪМАТИНИ БИЛДИРУВЧИ ОЯТЛАРДАН НАМУНАЛАР Ушбу ўринда вақт неъматини билдирувчи баъзи оятларнигина келтириб ўтаман: «Аллоҳ осмонлару ерни яратган, осмондан сув тушириб, у ила меваларни сизга ризқ қилиб чиқарган, Ўз амри ила...

Глобал иқтисодиётда мусулмон мамлакатлар

2019 йилнинг 7 март куни Тошкент ислом институтида биринчи курс талабалари учун  “Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан Ўзбекистон Халқаро ислом академияси “Ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми” кафедраси ва Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди Зокир Содиқов «Глобал иқтисодиётда мусулмон мамлакатлар» мавзусида маъруза қилиб бердилар. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О. Тангиров 909

Замонавий фатволар ва уларнинг жамиятдаги аҳамияти

2019 йилнинг 7 март куни Тошкент ислом институтида биринчи курс талабалари учун “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари “Замонавий фатволар ва уларнинг жамиятдаги аҳамияти” мавзусида маъруза қилиб бердилар. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О. Тангиров 902

Аёлни эъзозлаган юрт

Жорий йилнинг 7 март куни ТИИ талаба қизлари иштирокида аёллар байрами муносабати билан “Аёлни эъзозлаган юрт” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир доирасида талаба қизлар ўртасида “Саодат асри ифори” номли кичик мусобақа ташкил қилинди. Тадбирда Олмазор тумани отинойиси Муборак Ҳакимова, Мовароуннаҳр нашриёти ходималари ва ТИИ аёл устоз-ходималари ҳамда барча талаба қизлар иштирок этди.Тадбир Қуръони карим тиловати ва меҳмонларнинг гўзал дуолари билан очилди. Дастлаб тадбирда ЎМИ раиси муфти У.Алимов ҳазратларининг ЎМИ тасарруфидаги диний таълим муассасаларида меҳнат қилаётган аёл-қизлар ва илм олаётган толиба қизларга йўлланган байрам табригини талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ўқиб эшиттирди. Байрам тадбирини янада сермазмун ўтказиш мақсадида ташкил этилган мусобақага старт берилди. Беллашув икки гуруҳ ўртасида тезкор савол-жавоблар, кроссворд тўлдириш ва талаба қизлар фаолиятини ўзида акс эттирган слайдлар намойишидан иборат бўлди. Тадбир сўнгида “Етакчи қизлар” клуби таркибидаги фаоллик кўрсатган ва ўқув йили бошидан ҳозирга қадар Қуръони каримни тўлиқ ёд олган талаба қизларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Беллашувда дўстлик ғалаба қозонди, иштирокчиларга совғалар улашилди. Маънавият, маърифат иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 830

Обид ва шайтон қиссаси

Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ “Иҳёу улумид-дин“ китобида бир обид киши билан иблис алайҳиллаъна орасида бўлиб ўтган қуйидаги воқеани келтирадилар. Мазкур обид одамлар Аллоҳни қўйиб, дарахтлардан бирига сиғинишаётганини эшитиб қолиб, қаттиқ дарғазаб бўлади ва дарҳол болтасини қўлига олиб, ўша дарахтни чопиб ташлаш ва бир йўла фитна илдизига болта уриш учун йўлга тушади. Бироқ, йўлда унга иблис йўлиқиб, шаштидан қайтаришга уринади. Обид кўнмайди. Шунда иблис унга ҳужум қилади ва иккови бир-бири билан ростмана олишувга киришади. Жангда обиднинг қўли баланд келиб, иблисни ерга юзтубан қулатади. у обиднинг қўлида бамисоли патдек енгил бўлиб қолган эди. Обидга кучи етмаслигини англаган шайтон макр-ҳийласини ишга солиб, музокара йўлига ўтди. “Қўй!“, дейди у – “уйингга қайтиб кет. Бу дарахтни кесишдан нима фойда?! Уни кесганинг билан одамлар барибир ибодат қилиш учун бошқа дарахт топиб олишади“. Маккор душман васваса қилишда давом этди: “Агар дарахтга тегмай уйингга қайтиб кетсанг, ҳар куни сенга бир динордан тилла бераман. Уни ҳар тонгда ёстиғинг остидан топасан!“. Ахири, обид бу сўзларга кўнди ва бошланғич тўловни нақд қўлга киритгач, ортига қайтиб кетди. У ўша кундан бошлаб ҳар тонгда келишганларидек ёстиғи тагидан бир динор тилла топадиган бўлди. Лекин бир куни кутилмаганда ёстиқ остидан динор чиқмади. Обид бир неча кун сабр қилди. Эҳтимол, ҳаммасини битта қилиб берар, деб ўйлади, у. Аммо умидлари пучга чиқди. Шайтон ваъдасида турмади. Бундан ғазабга минган обид дарҳол болтасини кўтариб, яна дарахтни кесиш учун йўлга тушди. Йўлда иблис унга рўбарў бўлиб, уни азмидан қайтарди. Иккови уришдилар. Лекин, бу сафар иблис бир деганда обидни ерга қулатди. Обид унинг оёғи остида чумчуқдек ожиз бўлиб қолган эди. Обид бундан ҳайратга тушиб, “Нима учун бу сафар енгилдим, ахир, олдинги сафар уришганимизда, сени осон мағлуб қилган эдим-ку?!“, дея иблисга савол берди. Иблис жавоб берди: “Чунки, олдинги сафар сенинг ғазабинг Аллоҳ учун эди. Шу боис сенда шундай куч-қувват пайдо бўлдики, уни қаршилашга менда ҳеч қандай тоқат йўқ эди. Шунинг учун ҳам олдингда яшин тезлигида мағлуб бўлдим. Бу гал эса ғазабинг динорлар тўхтаб қолгани учун пайдо бўлди. Табиийки, аввалгидек қувват ҳосил бўлмади сенда. Натижада ҳузуримда яшин тезлигида мағлуб бўлдинг“. Шу тариқа, дирҳам-у динор учун бир иш қилиш билан Воҳиду Қаҳҳор учун бир иш қилиш орасидаги фарқни обидга келиб-келиб инсониятнинг энг катта душмани бўлмиш иблис ўргатган эди. «Тиллар» кафедраси ўқитувчиси Алишер Султонхўжаев Манба 864
1 1 295 1 296 1 297 1 298 1 299 1 547