islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Тошкент ислом институти ректори халқаро конференцияда маъруза қилди

Индонезиянинг Кудус давлат ислом институтида “Дин глобал тинчлик учун ислом сиймосида” мавзусида 3-халқаро конференция бўлиб ўтди. Конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод Примов, Матбуот котиби Тўлқин Азимов ва бошқа профессор-ўқитувчилар онлайн тарзда иштирок этдилар...- ТИИ Матбуот хизмати

Бир оят ҳақида тафаккур

Инсонлар қадрингни билишмаса, хафа бўлма! Аслида, Аллоҳ таоло сени кимлигингни билиши етарлидир. Инсонларнинг билиши ёки билмаслиги сенга ҳеч қандай фойда ҳам, зарар ҳам бера олмайди. Бунга ёрқин далил, Аллоҳ таолонинг баъзи пайғамбарларни инсониятга танитиб, баъзиларини сир тутиб, ҳатто исмларини ҳам ошкор қилмаганидир. Чунки бизнинг Нуҳ алайҳиссаломни танишимиз амаллар ўлчанадиган тарозида у зотнинг фойдаларига бирорта амал зиёда қилмайди. Шунингдек, Аллоҳ Қуръонда қиссаларини келтирмаган пайғамбарларни танимаслигимиз тарозида уларнинг солиҳ амалларидан бирортасини  камайтириб қўймайди.

Умра зиёратини ташкил этиш учун лицензия жорий қилинмоқда.

Умра зиёратини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, зиёратчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида бундай тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензия жорий қилинмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Бандаларнинг феъллари

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март – эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан “Бандаларнинг феъллари” мавзусида илмий суҳбат ўтказилди. Суҳбатда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчиси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими, мисрлик машҳур олим доктор Аҳмад Саъд Даманҳурий ўз маърузаси билан иштирок этди...- ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси кабинет мудири Бобур Азизов

Sun’iy intellekt yordamida Payg’ambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallam hayoti haqidagi ilk serial yaratildi

Muhammad sollallohu alayhi vasallamning hayoti haqidagi veb-serial birinchi marta sun’iy intellekt (SI) yordamida Pokiston va Singapur ijodkorlari tomonidan yaratildi. Bu haqda Arab News xabar berdi. «Muhammad: olamlar uchun rahmat» (ing. «Muhammad: The Mercy for the Multiverse») deb nomlangan veb-serial musulmonlar uchun ko‘ngilochar videoxizmatlarni taqdim etuvchi MuslimPro tarkibiga kiruvchi Qalbox va ma’naviy ta’lim uchun onlayn platforma bo‘lgan Qur'anscape hamkorligi mahsulidir.
1 129 130 131 132 133 1 547