Оёғингизга ботаётган тикон сиз излаб бораётган гулнинг хабарчисидир”. Мавлоно Румий (қ.с.) Бугун Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришлар, янгиланишлар нафақат юртимиз одамларини, балки ён-атрофимиздаги ҳамда узоқлардаги барча дўсту ёрларимизни ҳайратга солмоқда. Бу ҳайрат ичида олиб борилаётган ислоҳотларга хайрихоҳлик, қўллаб-қувватлаш, ҳар доим бирга бўлиш каби эзгу ниятларнинг мужассамлиги шундоқ билиниб турибди. Давлатимиз раҳбарининг сўнги бир йил ичида Республикамиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги, ички ва ташқи сиёсатимиз йўлида бошлаган саъй-ҳаракатлари Марказий Осиё геосиёсий ҳолатини ҳам ўзгартириб юборди. Айниқса, қўшнилар билан иқтисодий, савдо-сотиқ, илмий-маърифий каби барча соҳаларга қаратилган тенг ва очиқ ҳамкорликни йўлга қўйилиши кутилмаган ҳодиса бўлди. Бу ўзгаришлар орасида диний соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни алоҳида таъкидлаш керак. Бу бир йил бир асрга татигулик йил бўлди десак муболаға бўлмайди. Шу бир йил ичида қаранг қанча ўзгаришлар содир бўлди. – Ўзбекистонда ислом цивилизацияси маркази ва 2 та халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди. Вилоятларда калом, ҳадис, фиқҳ, ақида, тасаввуф илмларини ўрганишга ихтисослашган 5 та илмий мактаб иш бошлади. – Исломий таълим муассасалари сони 11 тага етказилди. Бухорода Олий мадраса ташкил этилди. Тошкент ислом институтида 3 йиллик махсус сиртқи бўлим очилди, диний ўқув юртлари қошида ўқув курслари юритилди, Қуръони карим қироати бўйича “Таҳфизул Қуръон” гуруҳлари фаолият бошлади, қабул квоталари 150 фоизга оширилди. – Мамлакатимиз бўйича 15 та масжид қайтадан барпо этилди, 55 та масжид капитал таъмирланди. – Интернет сайтларида диний фанлардан онлайн дарслар ташкил этилди, тўғридан-тўғри саволлар-жавоблар рукни мунтазам ишлаб турибди, сайтлар ва ижтимоий тармоқларда диний-маърифий тарғибот жадал олиб борилмоқда. – Ўтган йил охирида Президентимиз “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекдилар. Унга кўра, академияда “Қуръоншунослик”, “Фиқҳ илми”, “Ҳадисшунослик” ва “Калом илми” мутахассисликлари бўйича магистрлар, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий-педагог кадрлар тайёрланади. – Яна шуни қайд этиш керакки, оммавий ахборот воситаларида диний ходимлар чиқишлари кескин кўпайтирилди. “Ҳидоят сари” ва “Зиё” кўрсатувлари эфир сони икки бараварга оширилди. “Ўзбекистон-24” телеканалида имом-хатиблар иштирокида давра суҳбати қилинмоқда. “Маданият ва маърифат” телеканалида уламолар иштирокида кўрсатувлар эфирга узатилмоқда. Шунингдек, “Зиё чашмаси” номли радио эшиттириш ва 50 га яқин диний маърифий веб-сайтлар иш олиб бормоқда. – Яна бир муҳим масалага эътибор қаратиш зарур. Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан турли диний оқимларга аъзолар рўйхатида бўлган 16 минг нафардан зиёд киши рўйхатдан чиқарилди. – Яна фахр билан айтиш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлиги остида Мисрдаги “Дорус-салом” нашриёти ва Азҳари шариф ҳузуридаги илмий академия билан Қуръони каримни чоп этиш бўйича келишувга эришилиб, ўзимизда Қуръони карим чоп этилмоқда. Шу ўринда қайд этиш керакки, кўзи ожиз мўмин-мусулмонлар учун брайль ёзувидаги Қуръони карим нусхасини чоп этиш бўйича Ўзбекистон дунёдаги учинчи давлат ҳисобланади. – Ҳаж квотаси икки мингтага, умра квотаси 4 мингтага ошди, биринчи марта Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан бир гуруҳи бепул ҳажга юборилди. Шу кунга қадар жами 120 мингдан зиёд фуқаро ҳаж ибодатини, 92 мингдан ортиғи умра амалини адо этди. Бу расмий кўзга ташланган рақамлар ва сонлардир. Энди одамларнинг шоду хуррамлигини, қувончини айтмайсизми. Уларнинг руҳониятида рўй бераётган ўзгаришларни, ҳаяжонларини ифодалашга тил ожиз. Бутун республикамиз бўйлаб давом этаётган қорилар мусобақаси ҳаммасидан ошиб тушмоқда, десак ҳеч қандайига мубоғала қилмаган бўламиз. Чунки бу бир мусобақа дегани билан унинг таровати, файзу баракаси ҳеч бир кишини четлаб ўтмаяпти. Мусобақа ўтаётган ҳар бир вилоят ўзгача қиёфа касб этаётгандек гўё. Ҳақиқатдан ҳам шундай. Қуръони...
Имом Заҳабий: “Мен Салмон розияллоҳу анҳунинг ёшлари ҳақида изландим, аммо Баҳронийнинг гапидан бошқа нарса топа олмадим. Ҳолбуки, унинг ривояти “мунқатиъ” (санади узилган) бўлиб, ишончли эмасдир..."
Савол: “Халқ орасида тарқалган “Ал фақру фахрий” яъни, фақирлик менинг фахримдир, деган гап ҳадисми ёки йўқми? Жавоб: Мазкур ривоятнинг тўлиқ матни “Ал фақру фахрий ва биҳи афтахиру”дир. Яъни, фақирлик (камбағаллик, қашшоқлик) менинг фахримдир ва мен у билан фахрланаман”. Муҳаққиқ олим Мулла Али Қори Ҳанафий ўзларининг “Мирқотул мафотийҳ шарҳу Мишкотил масобийҳ” номли машҳур асарларида (14-жуз, 356-бет) шундай деганлар: “Ал фақру фахрий ва биҳи афтахиру” ривояти Пайғамбаримиз номларидан айтилган. Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний ва бошқа олимлар айтганларидек, бу ривоятнинг исноди “мавзуъ” (сохта, тўқима) ва “ботил”дир”. Мазкур китобнинг 15-жузи, 150-бетида: “Ҳофиз Асқалоний ва бошқа ҳофизлик даражасига етган олимлар очиқ-ойдин (равшан, аниқ) баён қилганларидек, бу ривоятнинг асли-асоси йўқ, ботилдир”, дейилган. Муҳаққиқ муфассир Олусий “Руҳул маъоний” тафсирида (7-жуз, 267-бет): “Ал фақру фахрий” хабари асли-асоси йўқ, кизб (ёлғон)дир”, деган. Мазкур тафсирнинг 20-жузи, 422-бетида: “Халқ орасида тарқалган бу ривоятнинг асли-асоси йўқ”, дейилган. Мазкур тафсирнинг яна 23-жузи, 13-бетида: “Халқ орасида тарқалган “Ал фақру фахрий” ривояти Ибн Ҳажар Асқалоний айтганидек, исноди “мавзуъ” (сохта, тўқима), “ботил”дир”, дейилган. Шайх Бакр Абу Зайд “Мўъжамул маноҳил лафзийя” китобида (21-жуз, 21-бет): “Халқ орасида тарқалаётган “Ал фақру фахрий ва биҳи афтахиру” лафзини Ҳофиз Ироқий ва Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалонийлар: “Исноди “мавзуъ” (сохта, тўқима), “ботил”дир”, дейишган”, дейди. “Ат талхийсул ҳабийр фий тахрийжи аҳодийсир Рофеъиййил-кабийр” китобида (4-жуз, 156-бет): “Имом Санъоний мазкур ҳадиснинг “мавзуъ” (сохта, тўқима) эканига жазм қилган яъни, аниқ ишонч ҳосил қилган”, дейилади. “Тафсири Нисобурий” муаллифи (7-жуз, 151-бет): “Агар бу ривоят саҳиҳ бўлганида эди, бу “фақирлик” бошқа маънодадир, масалан: “Аллоҳ таолога бўлган муҳтожлик” деб, таъвил қилган бўлар эдик”, деганлар. Мазкур ривоятнинг исноди “мавзуъ” бўлиши билан бир қаторда яна “ботил” дейилишининг сабаби, бу ривоят мазмун жиҳатидан қуйидаги саҳиҳ ҳадисга зиддир. Абу Бакра (ра) айтадилар: “Пайғамбаримиз ҳар намоздан сўнг: “Эй Аллоҳ, мен куфр, фақирлик ва қабр азобидан паноҳ беришингни сўраб илтижо қилурман”, деб дуо қилардилар” (Абу Довуд, Насоий, Аҳмад ибн Ҳанбал ва Ҳокимлар ривояти). Муҳаққиқ уламолар айтадилар: “Ал фақру фахрий ва биҳи афтахиру” ривояти “кизб” (ёлғон), “мавзуъ” (сохта, тўқима), асли йўқ бўлиб, ҳадис билимдонларининг бирортаси Пайғамбаримиздан ривоят қилмаган. Қолаверса, маъноси ҳам ботил. Зеро, Пайғамбаримиз ўзларига Аллоҳ таоло томонидан берилган фазилатлар билан асло фахрланмаганлар. Балки, кўп ҳадисларида: “Мен қиёмат куни Одам болаларининг саййидиман, аммо бундан фахрланмайман. Қиёмат куни биринчи бўлиб менинг қабрим очилади, аммо бундан фахрланмайман. Биринчи шафоат қилувчи ҳам, биринчи шафоат қилингувчи ҳам мен бўламан, аммо бундан фахрланмайман. Қиёмат кунида менга “Ливоул ҳамд” (мақтов байроғи) берилади, аммо бундан фахрланмайман. Жаннатга ҳам биринчи бўлиб кираман, аммо бундан фахрланмайман…”, деганлар” (Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоятлари). “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси ўқитувчиси Абдул Азим Зиёуддин тайёрлади 576
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов бутун умрини жонажон юртимиз учун, унинг озодлиги ва буюк келажаги учун бағишлаган инсон эди. У тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори, Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси ва буюк давлат арбоби ҳамдир. И.А.Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олийжаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди. У нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилди. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон номини дунёда машҳур қилди. Бугунги кунда бутун жаҳон хавас билан қараётган Ўзбекистоннинг шу даражага эришишида И.Каримовнинг ўрни ва хизматлари беқиёсдир. 2017 йил 27 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан бугун юртимиз бўйлаб И.Каримовнинг хотирасини, унинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишдаги тутган ўрни ва шунингдек, унинг меъросини оммалаштириш мақсадида давлат ташкилотлари, идоралар ва таълим муассасаларида турли учрашувлар, давра суҳбатлари, ҳамда И.Каримовнинг асарларига бағишланган кўргазмалар бўлиб ўтмоқда. Айни кунларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам И.Каримовнинг асарларига бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда. Кўргазмада ТИИ Ахборот-ресурс маркази ходимлари устоз ва талабаларга Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг 23 жилдлик асарлари тўплами, “Ислом Каримов – Ўзбекистон Республикаси Президенти” номли альбомлар, уларда Ўзбекистон босиб ўтган 16 йиллик, 21 йиллик тараққиёт йўли фотосуратлар орқали тасвирлаб берилган. Шунингдек, “Ўзбекистон буюк келажак сари”, “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида”, “Юксак маънавият – енгилмас куч”, “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” ва “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” каби жами 61 номдаги 103 та асарларини намойиш қилмоқдалар. Ахборот-ресурс маркази мудири Маҳкамов Камолиддин 355
Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини, унинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссаси ва Ислом Каримов шахсининг тарихий ролини абадийлаштириш, шунингдек, унинг меъросини оммалаштириш мақсадида Ислом Каримов хотирасига бағишланган “Энг яхши иншо” танлови ўтказилади. Танлов 2018 йил 25 январда Тошкент Ислом институти“Ахборот-ресурс маркази“да соат 14-00 да бўлиб ўтади. ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ: Танловда ёзилган иншоларни баҳолашда қуйидаги мезонлар қўлланилади: – Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мустақилликни қўлга киритишга, миллий давлатчиликни қуришдаги тарихий рольи ва улкан ҳиссаси ёритиб берилганлиги; – Ислом Каримов асарларида диний бағрикенглик масалаларининг ёритилганлиги; – Ислом Каримовнинг дин соҳасидаги ривожланишга қўшган ҳиссасининг ёритилганлиги; – стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги; – тарихий ҳақиқатга тўғри келиши; – мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги; – илмий манбалардан кенг фойдаланганлиги; – юқори илмий, бадиий савияда ёзилганлиги; – мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланганлиги; – мавзуни ёритишда аниқ статистик маълумотлар ва ҳаётий воқеалар келтирилганлиги; – мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги; – кенг ўқувчиларга мўлжалланганлиги. ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ: Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ўтказилган “Энг яхши иншо” танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими 2018 йил 29 январь куни соат 11-00 да институт фоесида ўтказилади. Танловда 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган талабалар Тошкент Ислом институти томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир Собиров 342