Инсон камолотида илм ва маърифатнинг ўрни беқиёс. Шу билан бирга, дину диёнат, чин эътиқод соҳиби бўлиш ҳам кишини саодатга етаклайди. Истиқлол йилларида эришган энг катта бойлигимиз халқимизнинг тинч ҳамда осуда ҳаётидир. Жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олижаноб фазилатлар, миллий ҳамда умумбашарий қадриятларга уйғун яшаш тамойили тобора мустаҳкамланиб бораётгани жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилмоқда. Мамлакатимизда муқаддас ислом динини, улуғ аждодларимизнинг бой меросини ўрганиш, тарихий обидаларни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани замирида эзгу мақсадлар мужассам. Юртимизнинг турли ҳудудларидаги зиёратгоҳлар, қадамжолар обод қилиниб, бу масканларда қурилиш-таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда. Бугунги кунда аҳоли турмуш тарзида диннинг ўрни қандай? Одамлар давлат томонидан бу йўналишда яратиб берилаётган шарт-шароитларни тўлиқ ҳис қилаяптими? Шу мазмундаги саволлар билан “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази юртдошларимиз муносабатини ўрганди. Социологик сўров, асосан, ислом динига эътиқод қилувчи респондентлар ўртасида ўтказилиб, республикамизнинг барча ҳудудида яшаётганлар фикри чуқур таҳлил қилинди. Сўралган фуқароларнинг 42,4 фоизи эркаклар ва 57,6 фоизи хотин-қизлардан иборат бўлди. Давлат томонидан дин соҳасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ижобий баҳоланмоқда. Умуман, мамлакат бўйича ушбу кўрсаткич 2017 йилда 90,1 фоизни ташкил қилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йил 19 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида чиқиш қилган эди. Ўша нутқ нафақат юртдошларимиз, балки бутун мусулмон олами, жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди. Унга доир муносабатлар, эътирофлар ҳали-ҳануз давом этмоқда. “Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”, деган сўзлари бутун ислом уммати, ислом жамоатчилигининг айни дилидаги гап бўлди. Чунки бугунги кунда дунё миқёсида ислом динининг моҳиятини тушунмасдан, билмасдан унга нисбатан турли муносабатлар илгари сурилаётгани ҳам айни ҳақиқат. Сўров шуни кўрсатдики, респондентларнинг қарийб 60 фоизи Президентимизнинг ушбу юксак минбардан туриб “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюцияни қабул қилиш таклифи билан чиққанлигидан яхши хабардор. Барча миллат вакиллари, қайси динга мансуб бўлишидан қатъи назар, мулоқот давомида кўпинча “Яратганга шукр” ёки “Худо хоҳласа” каби сўзларни тилдан қўймайдилар. Бу, албатта, яхши фазилат. Шу маънода, сўровга қамраб олинганларнинг мутлақ кўпчилиги (97,4 фоизи) ўзини “Аллоҳга ишонувчилар” деб ҳисоблайди. Шуни унутмаслик керакки, респондентларнинг ўз эътиқодларига оид берган баҳоси кўпинча мамлакат аҳолисининг дунёқараши, нуқтаи назарини аниқлаш учун холис асос бўла олмайди. Таҳлиллар, ҳатто ўзини “энг аввало, мусулмонман” деб ҳисобловчи (41 фоиз) респондентлар кўпчилиги ҳам турмуш тарзини “Аллоҳга ишонса-да, аммо ўзини дунёвий кишилар” (40,5 фоиз) сифатида баҳолашини кўрсатади. Қатнашчиларнинг 32,2 фоизи “Яратганни ўз қалбида” деб билади. Бундай нуқтаи назар юртдошларимизга хос бўлган жиҳат билан, яъни ижтимоий ҳаётда диннинг ролини рационал идрок қилаётганлигидан, ўзаро муносабатларда маънавий-ахлоқий меъёрлар қўллаб-қувватланаётганлигидан далолатдир. Билим — бамисоли нурдир. Инсон йўлини у билан ёритади. Билимсизлик эса барча ёмонликларнинг манбаидир. Илм туфайли инсон қадри юксалади. Илмли киши ҳодисаларга холис баҳо беради, талабчанлик ва уддабуронликни ўрганади. Тадқиқотда шу жиҳатлар инобатга олиниб, аҳолининг ислом дини бўйича билимлари ҳам ўрганилди. Масалан, сўралганларнинг 78,5 фоизи (2016 йилда 77,8 фоиз) фақат “исломнинг айрим талаблари”ни билади холос. Ва бу борада 8,6 фоиз респондент билимларини “етарли эмас”, деб ҳисоблайди. “Сиз диний мазмундаги китобларни ўқийсизми?” деган саволга респондентларнинг 82,6 фоизи “йўқ, диний мазмундаги ҳеч қандай китоб ўқимайман”, деб жавоб берган. Фақатгина 17,4 фоиз юртдошларимиз диний мазмунда китоб ўқишларини билдиришган. Респондентларнинг 62 фоизи ўзи яшаётган ҳудуддаги китоб дўконларида диний мазмундаги адабиётлар сотилмаслигини қайд этишгани ҳам бунинг асосий...
Ўзбекистон бутун ислом олами учун муҳаддислар, олиму уламолар етиштириб берган муқаддас юрт сифатида дунёда шуҳрат қозонган. Ислом дини гарчи Арабистонда қарор топган бўлса-да, у ўзбек заминидан қувват олганини дунё мусулмонлари якдил эътироф этишади. Қадимдан Самарқанду Бухоро шаҳарларидаги мадрасаларда диний ҳамда дунёвий фанлардан бирдек сабоқ берилгани боис бу ерга келиб ўқишни ислом олами ёшлари орзу қилишган. Тошкент, Термиз, Насаф каби шаҳарларда ҳам илм-фан, маънавият ва маърифат, адабиёт, санъат илоҳиётшуносликка йўғрилган ҳолда гуркураб ривожлангани ҳақида тарихий маълумотлар гувоҳлик беради. Маълум бир вақтлар оралиғида эътиқоду имон синовдан ўтиб туриши рад этиб бўлмас ҳақиқат эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Ислом дини собиқ шўро расмийларининг тазйиқларига учраб, айрим дин пешволарининг атеизм деган фан билан шуғуллана бошлаганлари ҳам бор гап. Ўшандай мураккаб пайтларда ҳам Ўзбекистонда, хусусан, Бухоро, Тошкент шаҳарларида ўзбек уламолари бир қатор диний мактабларни сақлаб қолишга эриша олган эдилар. Сўзимнинг исботи сифатида истибдод айни куч олган даврларда Бухородаги Мир Араб, Тошкентдаги Бароқхон мадрасалари ҳамда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти фаолият олиб борганини айтишим мумкин. Мавжуд ҳокимиятнинг қаршилиги, турли тазйиқу назоратлар остида бу даргоҳларда ўша даврларда ҳам толибу илмларга ислом динининг асосий ақоиду арконлари ҳақида чуқур билимлар беришга эришилар эди. Жумладан, Имом Термизий ва Имом Бухорийнинг ҳадис тўпламлари, Абу Муъин Насафийнинг ақида илмига оид “Ақоид ан-Насафий”, Абу Барокот Насафийнинг Қуръон тафсири илмига оид “Мадорик ат-танзил ва ҳақоиқ ат-таъвил” (“Тафсир ан-Насафий”), Низомиддин Шошийнинг фиқҳ илмига оид “Усул аш-Шоший” каби нодир манбаларининг асл матнлари мазмун-моҳияти ҳақидаги сабоқларни мен ҳам Тошкентда, 1971 йилда муҳаддислар султони Имом Бухорий ҳазратларининг 1225 йиллик таваллуди муносабати билан ташкил этилиб, 1974 йилдан буён Имом Бухорий номи берилган Тошкент ислом олий ўқув юртида олганман. Собиқ иттифоқдаги ягона бу олий даргоҳда Кавказорти, Шимолий Кавказ, Озарбайжон, Сибирь ҳамда бошқа жойлардан ҳам талабалар келиб ўқишарди. Чуқур илоҳий билимларга эга ўзбек уламолари бу ерда бизга Қуръони карим қироати ва тафсири, фиқҳ, ҳадис илми, балоғат илми, араб тили ҳамда шу каби мутахассислик фанларини зўр иштиёқ билан ўргатишарди. Менинг шайхулислом бўлиб етишишимда ўзбек халқининг, атеизм ҳукм сурган ўша мураккаб даврда ҳам менда юксак маънавият, бағрикенглик, босиқлик, аҳиллик каби фазилатларни тарбиялаган ўзбек заминининг катта ҳиссаси бор. Айнан шу ерда биз, шўро даври мусулмонлари инсониятга тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик келтирувчи чинакам ислом руҳи билан камол топдик. Ўзбекистоннинг ислом тамаддунига қўшган ҳиссаси хусусида сўз кетар экан, биз муҳтарам ўзбек устозларига ҳурмат кўрсатишни муқаддас бурчимиз, деб ҳисоблаймиз. Мен ўзимни муфтий Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон, Юсуфхон Шокиров, Абдулғани Абдуллаев, Махтум Саттиевнинг шогирди, деб билишдан фахрланаман. Уларни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Шу сабабли бўлса керак, бу муқаддас даргоҳда сабоқ олган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Усмонхон Алимов (Ўзбекистон), Аҳмад Қодиров (Россия Федерациясининг Чеченистон Республикаси), Талъат Сўфи Тожиддин, Равиль Гайнутдин (Россия), Исмоил Бердиев (Россия Федерациясининг Қорачой-Черкес Республикаси) сингари уламолар, сиёсатчилар дину диёнат масалаларига эътибор берила бошланган пайтларда турли республикаларда ислом динининг қаддини яна тиклаш йўлида жонбозлик кўрсатдилар. Халқларни имон-эътиқод, маънавият-маърифат, одоб-ахлоққа даъват этувчи китоблар ёзиб, Қуръони карим, ҳадиси шарифни таржима қилиш ҳамда тафсирлаш билан машғул бўлдилар. Шу боис уларнинг айримлари ҳозир ҳаёт бўлмасалар ҳам, амалга оширган эзгу ва савобли ишлари билан замондошлари хотирасида мангу қолдилар. Туркий халқларнинг фахри бўлган қирғиз адиби Чингиз Айтматов бир пайтлар ўзбек халқининг Марказий...
«Гуноҳи кабиралар мўмин бандани иймондан ҳам чиқармайди, куфрга ҳам киргизмайди» (Саъдуддин Тафтазоний, «Шарҳул ақоидин Насафия»). Ояти карима ва ҳадиси шарифлардан биламизки, қотиллик, ўғирлик, сеҳргарлик, зино, ароқ ичиш, бўҳтон қилиш, ота-онага оқ бўлиш, рибо ейиш шариати исломияда қаттиқ қораланган гуноҳи кабиралар сирасига киради. Қатор ақийда китобларида куфрдан бошқа ҳар қандай гуноҳ мўмин бандани иймондан чиқармаслиги айтиб ўтилган. Ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол санаган, фарзни инкор этган, куфр сўзларни гапирган, махлуққа сажда қилган, Қуръоннинг илоҳий каломлигига шак келтирганлар кофир саналади. Шундай экан, ҳар қандай мўминни куфрда айблаш асло мумкин эмас. Бу айрим «такфирчи»ларнинг ишидир. Бизнинг ақийдамизга кўра, иймон шартларини инкор этмаганлар иймонини ҳаргиз йўқотмайди. Мўътазилийлар наздида амаллар иймоннинг бир қисми саналиб, уларнинг фикрича, гуноҳи кабира қилган банда мўмин ҳам, кофир ҳам бўлмайди, балки шу икки манзил ўртасида аросатда қолади. Исломда илк ихтилоф қўзғаб, аҳли сунна вал жамоадан ажралиб чиққан тоифа – хаворижлар «Гуноҳи кабира қилган кофир бўлади», деб эътиқод қилишган. Бугунги кунда шу каби ғояларни илгари сураётганлар мазкур тоифалардан қай бирининг услубини тутган экан-а? Биз – аҳли сунна вал жамоа мазҳабидагилар «Иймон – тил билан иқрор бўлиш ва қалб билан тасдиқлашдан иборат, амаллар эса иймоннинг шартига кирмайди», деб эътиқод қиламиз. Буни машҳур мутакаллим Нуриддин Собуний (ваф.580/1184 й.) ҳам айтиб ўтганлар. Гуноҳи кабира қилган одам фосиқ бўлади. Фосиқлик тавба билан ювилади. Бу тавбадан сўнг қайта иймон келтириш шарт эмас. Тавбадан сўнг иймон калимасини айтиш эса муртадларга шарт, холос. Оят ва ҳадисларда гуноҳ қилган кишиларга «кофир», «мушрик», «муртад», «иймонсиз» деб мурожаат этилмагани фикримизнинг яққол исботидир. Уларнинг мўминлигига эса қуйидаги ҳадис далил бўлади: Набий алайҳиссалом: «Бирор банда Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигини айтса, сўнг мана шу эътиқодида вафот этса, албатта жаннатга киради», – деганлар. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу: «Зино ва ўғирлик қилса ҳамми?» – деб сўраганларида, у зот: «Ҳа», – деб жавоб берганлар. Ушбу ҳадисни тан олмаган ёки аксинча инкор этганлар, шубҳасиз, аҳли сунна вал жамоадан ажраган ва адашганлардир. Эркин ҚУДРАТОВ, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси, Махсус сиртқи бўлим 1-курс талабаси 846