islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Оила мустаҳкамлиги омиллари

Муқаддас динимиз оила мустаҳкамлигига катта эътибор қаратган. Чунки оила жамият асоси ва ҳаёт давомчиси бўлган фарзандлар камол топадиган тарбия масканидир. Шу маънода қачон оилалар салоҳиятли бўлса, бундай оилалардан ташкил топган жамият ҳам салоҳиятли бўлади. Шунинг учун динимиз оилага иймон, муҳаббат, таълим-тарбия ва бахтли ҳаёт сари йўлловчи маскан сифатида қарашни вожиб қилган. Динимиз кўрсатмаларига мувофиқ қурилган оила мустаҳкам қонун-қоидалар устига қурилган бўлади. Ҳаётда учрайдиган турли муаммолар  бундай асос устига қурилган оила мустаҳкамлигига асло раҳна сола олмайди. Чунки бу оила Аллоҳнинг китобига, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига, инсониятнинг энг улуғи бўлган саҳобалар ва тобеинларнинг тутган йўлларига ҳамда азиз уламоларимизнинг кўрсатмаларига таянган бўлади. Шу маънода муқаддас динимизда ҳали оила қурилмасдан олдин уни қандай ташкил қилишга яъни бутун ҳаёти давомида ўзига шерик бўладиган инсонни танлашда нимага эътибор бериш лозимлиги ҳақида тегишли кўрсатмалар бор. Қуйидаги ҳадиси шариф бунга далилдир: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: تُنْكَحُ الْمَرْأَةُ لِأَرْبَعٍ: لِمَالِهَا، وَلِحَسَبِهَا، وَلِجَمَالِهَا، وَلِدِيْنِهَا، فَاظْفَرْ بِذَاتِ الدِّيْنِ تَرِبَتْ يَدَاك. مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аёлга тўрт нарса учун уйланилади: Мол-дунёси, насл-насаби, ҳусни-жамоли ва дини учун. Сен диндорини танлагин, барака топасан”, дедилар )Муттафақун алайҳ(. Ушбу ҳадиси шарифда уйланадиган йигитларга турмушдан барака топиш учун аёлнинг фақатгина ё мол-дунёсига ё насл-насабига ёки ҳусни жамолига эмас, балки дини кўрсатмаларига риоя қиладиган гўзал хулқига эътибор бериш лозимлиги уқтирилган. Албатта, динига ихлос билан риоя қиладиган аёлда юқоридаги сифатлар ҳам топилса, янада яхшироқ бўлади. Шунингдек иккинчи тарафга ҳам яъни аёл тарафга ҳам куёвнинг қайси жиҳатига эътибор бериш лозимлиги баён қилинган: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إذَا خَطَبَ إلَيْكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ، فَزَوِّجُوهُ، إِلاَّ تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الْأَرْضِ وَفَسَادٌ عَرِيْضٌ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга дини ва хулқига рози бўладиган киши совчи қўйса, унга турмушга беринглар. Агар шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва катта бузғунчилик бўлади”, дедилар (Имом Термизий ривоят қилган). Демак, қиз тараф ҳам дини кўрсатмаларига риоя қиладиган гўзал хулқли йигитга турмушга беришлари керак экан. Бир киши Ҳасан ибн Алининг ҳузурларига келиб: “Менинг қизимга бир қанча йигитлардан совчилар келди. Уларнинг қайси бирига берай? деб сўрабди. Шунда у зот: “Қизингни тақводорига бергин. Агар у қизингни яхши кўрса иззат-икром қилади, яхши кўрмаган тақдирда ҳам унга зулм қилмайди”, деб жавоб берганлар. Динимиздаги мазкур кўрсатмалар асосида қурилган оила муқаддас динимиздаги буйруқ ва қайтариқларга риоя қиладиган тартибли маскан бўлади. Бу маскан раҳбарлари бўлмиш ота-оналар фарзандларини соғлом эътиқодли, одоб-ахлоқли  ва илм-маърифатли бўлиб вояга етказишни зиммаларидаги бурч деб  биладилар. Зеро бу бурч Қуръони каримда келган буйруқдир:  يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا “Эй иймон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни дўзахдан сақланг!” (Таҳрим сураси, 6-оят). Фарзандлар ота-оналарнинг навниҳоллари ва қалб меваларидир. Агар улар навниҳолларини парваришлаб турли офатлардан ҳимоя қилсалар бу ниҳоллар тўғри ўсиб мева берадилар. Агар қаровсиз қолдирсалар кўпинча қинғир-қийшиқ ўсиб, ота-оналарига ҳам, бошқа жамият вакилларига ҳам фақат ташвиш туғдирадиган манфаатсиз нарсага айланадилар. Шунга кўра фарзанд тарбиясини энг муҳим вазифа деб билиб, бу вазифани сидқидилдан адо этишдан ота-оналарнинг ўзлари ҳам жамият вакиллари ҳам манфаат кўрадилар. Оила мустаҳкамлигининг...

Қуш инида кўрганини қилади

Кечаси она болаларига дарс тайёрлашда ёрдам беришга чоғланди. Аввало, уларга халақит бермаслик учун тўрт ёшли ўғлини нима биландир машғул қилиш мақсадида қўлига қалам ва оқ қоғоз берди. Сўнг қолганларига хотиржам ёрдамлашмоқчи эдиҳамки, қайнотасига кечки овқатини бермагани хаёлига келди. Қайнота ховли чеккароғида жойлашган бир хонада яшар, касаллиги туфайли ташқарига камроқ чиқарди. Аёл имкон қадар қайнотасининг хизматини қилар, эри ҳам унинг хизматидан рози эди. Аёл ўрнидан туриб, отанинг кечки овқатини олиб бориб берди ва бирор эҳтиёжи бўлса чақириши мумкинлигини айтиб болалари олдига қайтди. Кичкина ўғлини қизиқиш билан нималарнидир чизаётганини кўриб: – Нима чиздинг, – дея эркалатир сўради. Ўғли онасининг гапига жавобан қўлидаги қоғозни кўрсатди. Қоғоз юмалоқ, тўртбурчак шакллар билан тўла эди. Она: – Бу нима, – деди. Бола: – Катта бўсам мен ўзим яшайдиган уй хоналарини чиздим, – деди. Кейин ҳар бир шаклни “Бу ошхона, у ерда овқатланаман, буниси ётоқхона, у ерда ухлайман, буниси меҳмонхона…”, дея бир-бирига туташ бўлган шаклларни бирма-бир тушунтира кетди. Она қоғознинг чеккасида, бошқаларидан алоҳида ва кичик қилиб чизилган шаклни кўриб “Бу қандай хона, нега уни бошқа хоналардан ажратиб, алоҳида  қилиб қўйдинг”, деди. Бола “У хона сизники, у ерда сиз бобомдек катта бўлганизда яшайсиз”, деди. Бу гап онанинг қулоғига чақмоқдек урилди, қалбини ларзага солди. Эртаси куни биринчи қиладиган иши меҳмонлар учун безатилган хонага қайнотасини кўчириб ўтказиш бўлди. Кечки пайт келган эри бу ҳолни кўриб, хотинидан ҳайратланиб, нима гаплигини сўради. Хотини “Қариганимизда ўзимизга яшаш учун жой ҳозирлаяпман”, деди. Эр гап нимадалигини тушуниб, мамнуният билан кулиб қўйди. Араб тилидан  Ш.Чўлпонов таржимаси 628
1 1 482 1 483 1 484 1 485 1 486 1 490