Инсон жон омонатини топширса, унинг барча амаллари тўхтайди. Медицина соҳа мутахассисларининг айтишича, инсон вафот этса, унинг ақли 20 дақиқа, кўзлари 4 соат, терисининг ҳужайралари 5 кунгача яшар экан. Вафот этган инсоннинг суяклари ҳам йиллар ўтган сайин чириб йўқ бўлиб кетади. Аммо вафот этган инсон садақаи-жория амаллар қилган бўлса, унинг бу амали эса у ўлганидан сўнг ҳам тўхтамайди. Садақаи-жория амалининг савоби вафот этган инсон орқасидан бориб туради...- Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоядаги вакиллик ходими Руҳиддин Акбаров
Шукр араб тилида аслида оз ем билан семирадиган ҳайвонга нисбатан ишлатилади. Неъмат берувчига мақтов сўзларини айтишга шукр сўзини ишлатиш машҳур бўлган. Шукр қилиш неъмат берувчи зотга мақтов сўзларини айтиш ва неъматни уни берган зотнинг розилиги учун ишлатиш билан мукаммал бўлади. Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади..- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби Суфиев Жаъфархон.