Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янада очиқроқ ва равшанроқ қилиб айтганлар: “Сизларнинг кутганингиз туғёнга кетказувчи бойлик, унуттирувчи камбағаллик, барбод қилувчи касаллик, заифлаштирувчи қарилик, ҳозир турган ўлим, дажжол ёки қиёматдан бошқаси эмас. Дажжол келажакдаги ғайбий ёмонлик ҳамда қиёмат даҳшатлироқ ва аччиқроқдир”...- Тошкент Ислом институти катта ўқитувчиси Абдулҳодий Ғиёс
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соғлик ва бўш вақтни тожирнинг сармоясига ўхшатганлар. Тожир кўп фойда олиши учун сармоясини бирор ишга тикиб, айлантиради. Агар у фойда ололмай сармоясини тугатиб қўйса, қанчалар зиёнга кирганини биласизми? Соғлик ва бўш вақт ҳам мусулмоннинг сармояси бўлиб, Аллоҳ бу иккаласини унга дунёда ҳам, охиратда ҳам фойда берадиган ишларда қўллаши учун ато этган...- Тошкент Ислом институти катта ўқитувчиси Абдулҳодий Ғиёс