islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Таҳфизул Қуръон кафедраси устозлари  август ойи давомида Мисрга илмий сафар қилдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом институти ташаббуси билан “Таҳфизул Қуръон” кафедрасининг малакали устозларидан иборат жамоа Миср Араб Республикасининг Искандария шаҳридаги “Ал-Азҳар” университетига ташриф буюрдилар. У ерда Азҳари шариф тасарруфидаги “Маъҳадул қироат”нинг Қуръон қироатлари ва тажвид илми шайхларидан таълим олиб, малака оширдилар... - Жаҳонгир Рўзиев

Чапак чалиб қолаверди

83-савол: Аллоҳ таоло айтади: فَأَصْبَحَ يُقَلِّبُ كَفَّيْهِ عَلَى مَا أَنْفَقَ فِيهَا «Ўзи эса, унга сарф қилгани ҳасратидан чапак чалиб қолаверди»  (Каҳф сураси, 42-оят).  Бу оятдаги «Асбаҳа юқоллибу каффайҳ»нинг маъноси нима?...- Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида тайёрлади.

Тошкент ислом институти ректори Бухородаги тарғибот тадбирларида маъруза билан иштирок этмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида Бухоро вилоятида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.  Тадбирларга Республика вилоятларида фаолият юритаётган 219 та туман, шаҳар бош имом-хатиблари ташриф буюришган...- ТИИ Матбуот хизмати

Тошкент масжидлари тарихини биласизми?

Диёримизга ислом дини VII аср охирларида кириб келган бўлсада, Марказий Осиё минтақасида илк масжид милодий 713 йили Бухорода эски зардўштийлик ибодатхонаси ўрнида ҳамда Самарқандда ҳозирги “Ҳазрати Хизр” масжиди ўрнида қурилган. Қисқа вақт ичида, маҳаллий иқлим ва қурилиш услублари асосидаги ўзига хос масжид меъморчилиги юзага келиб, бугунгача тараққий этиб келмоқда. VIII аср бошида барпо қилинган дастлабки масжидлар бугунги кунда юртимизда фаолият юритиб турган 2126 та масжиднинг ҳар бирининг тамал асоси бўлиб хизмат қилган, десак муболаға бўлмайди...- Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Насриев

Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳадяси

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Тошкентдаги элчихонаси томонидан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ҳадя сифатида диний-маърифий мазмундаги 117 номда, жами 173 дона адабиётлар тақдим этилди...- Ахборот-ресур маркази мудири Абдулазиз Кадиров
1 225 226 227 228 229 1 547