islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption align here

Blog Full Left Sidebar With Frame

Мадина шаҳрида Қуръон мусобақаси давом этмоқда. Айни пайтда Тошкент ислом институти талабаси Йўлдош қори Нуриддинов чиқишини бошлаган. Мусобақани қуйидаги манзил орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: https://www.pscp.tv/w/1zqJVLPeDlPKB
Read More
Аввал хабар берганимиздек, 3 октябрь Ўзбекистон қорилари – Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, институтнинг 4 курс талабаси “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси 2018” мутлақ ғолиби Йўлдошбек қори Нуриддинов ҳамда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Абдурраҳмон қори Сўфиев Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида бўлиб ўтадиган нуфузли халқаро мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетган эдилар. Кеча, 5 октябр куни саралаш босқичи амалга оширилиб, Жаҳонгир қори Неъматов ушбу мусобақада кузатувчи ҳакам сифатида иштирок этмоқда. Саралаш натижаси...
Read More
Аллоҳ таоло барча махлуқоти ичида инсонни энг азиз, мукаррам, мукаммал ва афзал суратда яратди. Унга Ердаги жуда кўп нарсаларни бўйсундириб қўйган ва саноғига етиб бўлмас неъматларини берган. Ана шундай неъматларнинг бири илмдир. Илм олиш билан инсон юксак мартабаларга кўтарилади, зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Айтинг: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!” Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар”(Зумар сураси 9 оят), деган. Аллоҳ таоло яна айтади: “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато...
Read More
Убай ибн Каъб ибн Қайс ибн Убайд ибн Муовия ибн Аъмр ибн Молик ибн Нажжор ибн Саълаба ибн Аъмр Хазражий. Мадинаи мунавварада туғилганлар. У зот имом, қори, фақиҳ ва муфассир эдилар. Бадр, Уҳуд ва Ҳандақ ғазотларида қатнашган. У зотни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Абул Мунзир” деб, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу эса “Абу Туфайл” дея куня билан чақирганлар. Умар розияллоҳу анҳу у кишини “мусулмонларнинг саййиди” дер эдилар. У зотнинг...
Read More
Бугун таниқли уламо, муҳтарам устоз Абдураззоқ ҳожи Юнусов табаррук 70 ёшда вафот этди. Марҳум Абдураззоқ Юнус, нафақат юртимиз, балки қўшни мамлакатларга ҳам танилган дин ходими эдилар. Тошкент ислом институти раҳбарияти, мударрислар ҳамда Абдураззоқ ҳожи Юнусовнинг шогирдлари у кишининг оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия изҳор этади. Аллоҳ таоло устознинг барча хайрли ишларини, солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, охиратларини обод қилсин, барча қариндош-уруғларига чиройли сабр ато қилиб, ажру мукофотларини...
Read More
1 1 371 1 372 1 373 1 374 1 375 1 541