Аллоҳ таоло барча махлуқоти ичида инсонни энг азиз, мукаррам, мукаммал ва афзал суратда яратди. Унга Ердаги жуда кўп нарсаларни бўйсундириб қўйган ва саноғига етиб бўлмас неъматларини берган. Ана шундай неъматларнинг бири илмдир. Илм олиш билан инсон юксак мартабаларга кўтарилади, зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Айтинг: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!” Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар”(Зумар сураси 9 оят), деган. Аллоҳ таоло яна айтади: “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур” (Мужодала, 11). Илм сўзи Қуръони каримнинг саккиз юз ўн бир жойида турли маънолар билан келган. Қуръон ва суннатда илм инсониятни турли ахлоқсизликлар, ёмон йўл ва амаллардан қайтариши зикр этилган. Шунингдек, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан ҳам илм фазилати ҳақида жуда кўп ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам илм олиш фазилатини шундай баён қилдилар: “Ким илм талаб қилиш йўлини тутса, Аллоҳ таоло уни жаннат йўлига йўллаб қўяди”. (Имом Муслим ривояти) Яна айтадилар: “Малоикалар толиби илмни қилган ишидан мамнун бўлиб унга қанотларини ёзадилар. (Имом Аҳмад, Ибн Ҳиббон ва Ҳокимлар ривояти) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Илмдан бир боб ўрганиб тонг оттиришинг юз ракат намоз ўқишингдан афзалдир”. (Имом ибн Абдулбар Абу Зарр ривоят этган). Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу) айтадилар: “Илм мол-дунёдан яхшироқдур Чунки илминг сени асрайди, мол-дунёни сен асрашинг керак бўлади. Мол-дунё сарф қилинса, камаяди, илм эса ўзгаларга ўргатиш билан яна кўпаяверади”. Хакимлар: “Илм ўрганинг, чунки у фақирликда давлат, бойликда зийнатдир”, дейишган. Илм олиш борасида юртимизда ҳам ибрат бўларли алломаларимиз жуда ҳам кўп. Улар жумласидан нафақат юртимизда балки бутун оламга машҳур бўлган Имом Бухорийдир. У киши ҳақларида Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Ҳузайма шундай дейдилар: “Бу дунёда ҳадис илми ҳақида Муҳаммад ибн Исмоилдан билувчироқ ва ёд олувчироқ бирор кишини кўрмадим. Ҳаттоки Бухорий билмаган ҳадисни бу ҳадис эмас дейиларди”. Бухорий ўзлари айтадилар: “Юз минг саҳиҳ, икки юз минг саҳиҳ бўлмаган ҳадисни ёд олдим. Саҳиҳ китобимга бир ҳадисни ёзишдан олдин ғусл қилиб икки ракат намоз ўқирдим. У саҳиҳ ҳадисларни олти юз минг ҳадислар ичидан танлаб олдим ва уни ўн олти йилда ёзиб тамомладим сўнгра уни ўзим билан Роббим ўртасида ҳужжат қилдим”. Алломанинг бу сўзларини эшитиб, инсонда илм олишга рағбат ортиб, мен ҳам улар каби олим бўлиб, динимга, халқимга ҳизмат қилсам, дейди. Ислом буюклари илм ўрганиш фазилатини кўп таъкидлашган. Инсоннинг қадри илм билан юксалади. Илмли киши ҳар бир нарсага холис баҳо бера олади. Шундай экан, фарзандларимизга тўғри таълим-тарбия бериб, илм – маърифатли, ватан жамият учун зарур ва муҳим бўлган барча илмий соҳалар бўйича етук мутахассис бўлишлари учун ғамхўр, ёрдамчи ва тўғри насиҳатгўй бўлмоғимиз лозим. Аллоҳ таолодан буюк алломаларимиз изидан боргувчи, илм чўққиларини забт этувчи, илмга ташна олимлар етишиб чиқишини, илм ўрганадиган, илмга ҳомийлик қиладиган, ҳеч бўлмаганда, илмни, олимларни севадиган инсонлар сафидан қилишини сўраб қоламиз. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев 557
Убай ибн Каъб ибн Қайс ибн Убайд ибн Муовия ибн Аъмр ибн Молик ибн Нажжор ибн Саълаба ибн Аъмр Хазражий. Мадинаи мунавварада туғилганлар. У зот имом, қори, фақиҳ ва муфассир эдилар. Бадр, Уҳуд ва Ҳандақ ғазотларида қатнашган. У зотни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Абул Мунзир” деб, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу эса “Абу Туфайл” дея куня билан чақирганлар. Умар розияллоҳу анҳу у кишини “мусулмонларнинг саййиди” дер эдилар. У зотнинг онаси Суҳайла бинти Нажжор, у эса Абу Толҳа ансорийнинг аммаси эди. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг васфи ҳақида: соч ва сақоллари оқ эди дейилган. Убай ибн Каъб ибн Қайс розияллоҳу анҳу Қуръони Каримни ёзувчи котиб, иккинчи ақаба байъатида қатнашган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Илмни тўрт кишидан олинглар: Ибн Масъуд, Убай ибн Каъб, Муоз ибн Жабал ва Абу Ҳузайфанинг мавлоси Солимдан”, деб айтганларида, улар орасида саналган зотдирлар. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ё Абал Мунзир! Сенингча Аллоҳнинг китобидаги энг улуғ оят қайси?” Дедилар. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу: “Мен Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқдир”, дедим. У зот: “Ё Абал Мунзир! Сенингча Аллоҳнинг китобидаги энг улуғ оят қайси?” Дедилар. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу: “Мен Оятул Курсий дедим”, дедилар. У зот мени кўксимга уриб, “Аллоҳ сенга илмни муборак қилсин”, дедилар”. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу фақиҳ саҳобаларнинг бири, ваҳийни ёзиб қайд этувчи, Қуръон қориларининг энг афзали ва ақаба байъатида қатнашган ўн икки саҳобанинг бири бўлганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада бўлмаган вақтларида Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуни мусулмонларга имомлик қилишларига буюрар эдилар. Шунинг учун ҳам Умар розияллоҳу анҳу: “мусулмонларнинг саййиди Убай ибн Каъб” деганлар. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи “Саҳиҳул Бухорий”да қуйдаги воқеъани келтирадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Баййина” сураси нозил бўлганда, Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга: “Албатта Аллоҳ таоло менга бу сурани сенга ўқиб беришимни буюрди” дедилар. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ таоло мени исмимни айтдими?”, Дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “ҳа, Аллоҳ таоло сени исмингни айтди”, дедилар. Шунда Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу йиғлаб юбордилар. Жобия жанги: Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳу билан Жобия жангида қатнашдилар. Жобияда Умар розияллоҳу анҳу хутба қила туриб: “Эй инсонлар! Кимда ким Қуръондан савол сўрамоқчи бўлса, Убай ибн Каъбдан сўрасин” дедилар. Абдуллоҳ ибн Нусойр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У “Убай ибн Каъб касал бўлиб қолганда, уни кўришга бордик. У нидо қилувчини чақириғини эшитиб: “бу азонми ё такбирми?” деб сўради. Биз унга “такбир” дедик. У: “нимани кутмоқдасизлар? Намозга шошилмайсизларми?” Деди. Биз: “сени бу холатда ташлаб кетамизми?” Дедик. У: “бундай қилманглар! Туринглар! Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга бомдод намозини ўқиб бериб бўлиб, юзлари билан жамоатга юзланиб: “Фалончи борми? Фалончи борми?” Деб намозга келмаган уч кишини чақирдилар. Ва “Албатта, мунофиқларга энг оғир намоз Бамдод билан Хуфтондир. Агар улар бу икки намозда нима борлигини билганларида эди, у иккисига эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар. Шуни билингки, ёлғиз ўқилган намоздан икки киши бўлиб ўқилган намоз афзал. Сизларни кўпчилик билан ўқиган намозингиз, у Аллоҳга севимлироқдир. Албатта биринчи саф фаришталарнинг сафи сингаридир. Агар уни фазилатини билганларида эди, албатта унга шошилган бўлардилар. Огоҳ бўлинг! Албатта жамоат намози...