islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption align here

Blog Full Left Sidebar With Frame

Ҳадя (совға) улашишга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тарғиб қилганлар. Шунинг учун ҳар бир мусулмон киши ушбу тарғиб қилинган амални адо этишга имкон қадар ҳаракат қилиши фазилатли иш ҳисобланади. Мазкур фазилатли ишга тааллуқли бир қанча одоблар бўлиб, уларнинг энг машҳурлари қуйидагилар: Биринчи одоб – эзгу ният қилиш. Ҳадя берувчи аввало Аллоҳ таолонинг розилиги йўлида бир мусулмоннинг кўнглини шод қилишни ният қилиши лозим. Зеро, амаллар ниятларга кўра бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам...
Read More
МУҲАРРАМ ОЙИ Ҳижрий йилимизни бошлаб берувчи муҳаррам ойининг номи луғатда «ҳурматланувчи», «улуғланувчи» деган маъноларни англатади. Бу ой ҳижрий сананинг боши бўлгани, урушлар ҳаром бўлгани, ўнинчи куни Ашуро куни бўлгани учун муҳтарамдир, муҳаррамдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳаррам ойидаги рўзани Рамазондан кейинги энг афзал рўза деганлар, Рамазондан кейин рўза тутилса, муҳаррамда тутиш афзаллигини айтиб, «У Шаҳруллоҳдир (Аллоҳнинг ойидир). Аллоҳ шу ойда бир қавмнинг тавбасини қабул қилган, бошқа қавмларнинг ҳам  тавбасини қабул қилади»,...
Read More
Ҳадис илми вужудга келган даврдан бошлаб муҳаддислар илм талабида ўзга юртларга сафар қила бошладилар. Мана шу жараён Мовароуннаҳр ерларида ҳадис илмининг тараққий этиши учун асосий омил бўлиб хизмат қилди.  Манбаларда Мовароуннаҳрга 55/674-­675 йилда кириб келган тўққиз кишининг номини келтиради. Улар: Саъид ибн Усмон ибн Аффон; Қусам ибн Аббос; Абулъолийа Руфайъ ибн Миҳрон; Муҳаммад ибн Восиъ; Бард (Молик ибн Анаснинг мавлоси); Даҳҳок ибн Музоҳим; Лайс ибн Аби Сулайм; Зиёд ибн Миҳрон;...
Read More
Бугунги кун давр талаби барча соҳалар каби диний соҳа вакиллари олдига ҳам бир қатор муҳим вазифа ва талабларни қўймоқда. Республикамиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб, олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари ўқув режа ва фан дастурлари янада такомиллаштирилди ҳамда таълимнинг узвийлиги таъминланди. Бунда узвийлик ва узлуксизлик нуқтаи назардан қиёсий қайта кўриб чиқилди, такрорий фанлар қисқартирилиб, ихтисосликка йўналтирилган фанлар ҳажми оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил...
Read More
Уламолар, устозлар маънавият осмонида мусаффо зиё таратиб турган йўлчи юлдуздирлар. Улар туфайли одамлар тўғри йўлни топадилар. Уларнинг шарофати билан жаҳолат зулматларидан омонлик қирғоғига етадилар. Бинобарин, олимларни рисоладагидек ҳурмат қилмай туриб, ҳақларини муносиб равишда адо қилмай туриб, фарзандларимизни эл-юрт, жамият, қолаверса, бутун дунё учун фойдаси тегадиган етук шахслар, олиму зиёли, шифокору муҳандис, тадбиркор инсонлар этиб улғайтириш мумкин эмас. Бу – бамисоли уруғни ерга қадамасдан туриб ҳосил кутишдек гап. Ҳурмат ибодатдан яхши,...
Read More
1 1 378 1 379 1 380 1 381 1 382 1 541