islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption align here

Blog Full Left Sidebar With Frame

Устозларимиз ёдга олинганда қалбимизда доимо уларга нисбатан чуқур ҳурмат-эҳтиром ҳиссини туямиз. Чунки устозларни ҳурмат қилиш, уларни улуғлаш динимизнинг кўрсатмаси, комил мусулмон кишининг хулқи ҳисобланади. Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бутун башариятга устоз қилиб юборилганлар. Бу ҳақида Қуръони каримда шундай хабар берилган: وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا كَافَّةً لِلنَّاسِ بَشِيرًا وَنَذِيرًا Биз сени барча одамларга фақат хушхабарчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик[1]. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир”, деганлар. Пайғамбарларга меросхўр бўлишдек шарафга эга бўлган зотлар Қуръони каримда шундай мадҳ этилган: شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ...
Read More
Маълумки, имомлик шарафли вазифа бўлиб, бундай улуғ ишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, хулафои рошидинлар ва табаррук зотлар адо этишган. Бу вазифани чиройли амалга оширган ва бу йўлда қунт билан ҳаракат қилган кишилар катта ажрларга эга бўлади. Баъзи саҳобаи киромлар имомликдаги фазилатни билганлари учун Муҳаммад алайҳиссаломга: “Мени қавмимнинг имоми қилиб тайинланг”,деб айтганлар (Имом Абу Довуд). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида ҳам имомлик шарафли вазифа экани ҳақида айтилади. Жумладан, Ибн Умар розияллоҳу...
Read More
Мамлакатимизда охирги йилларда турли соҳаларда бўлгани сингари диний-маърифий соҳада ҳам улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Юртимиз мусулмонларининг Қуръони каримни ва уни ўрганиш тили бўлган араб тилидан таҳсил олишга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртларида пуллик курслар ташкил этилган эди. Бугун, 15 сентябрь куни Тошкент ислом институтида «Қуръони Карим ва тажвид» курсларининг дастлабки босқичи машғулотлари якунланди. Мазкур босқич тингловчиларига институт томонидан «Қуръони Карим...
Read More
Жорий йилнинг 15 сентябрь санасида Тошкент ислом институтида сентябрь – “Маънавият асослари” фан ойлиги доирасида “Ислом ва ҳозирги замон” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Мирзо Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ қори Сайфиддинов, ТИИ Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров ҳамда институтнинг 1-4 курс жами 245 нафар талабалари иштирок этди. Суҳбатни институт ректори У.Ғафуров бошлаб, мусулмон киши...
Read More
Минг афсуслар бўлсинки, баъзи ҳаёлига келганини гапирувчи инсонлар ёки ташқаридаги тайини бўлмаган кимларнингдир измида юраётганлар бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали динимиз ходими, шариатимиз аҳкомларини етказувчи аҳли илмлар, имом-хатибларни ўзларича муҳокама қилиб, ортларидан бемалол ғийбат қиляптилар. Ваҳоланки, неча йиллардан буён шу имомларнинг ортидан ўзлари иқтидо қилиб келадилар. Ислом динини, шариат аҳкомларини етказишдек улкан масъулиятни зиммасига олган уламолар шаънига ёмон сўзларни гапириш Аллоҳ ва Унинг расулини ғазабини келтирадиган ёмон ишдир. Абдуллоҳ ибн...
Read More
1 1 379 1 380 1 381 1 382 1 383 1 541