Моликий мазҳабининг буюк муҳаддисларидан бири, хофиз, фақиҳ Ибн Абдулбар роҳматуллоҳи алайҳнинг тўлиқ исмлари Юсуф ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдулбар ан-Намари (ан-Нумайри) ал-Андалусий ал-Куртубий ал-Маликий бўлиб, ҳижрий 368чи, милодий 978-йилда Андалусиянинг Куртуба (ҳозирги Кардова) шаҳрида ўзининг илми ва тақвоси билан машҳур бўлган оилада таваллуд топганлар. Оталари Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Қуртуба шаҳрининг машҳур фақиҳларидан эдилар. Оталари Ибн Абдулбарнинг ёшликларида вафот этиб кетганлиги туфайли оталаридан дарс ола олмайдилар. Бироқ, етимлик у зотни ўз вақтининг буюк уламоларидан дарс олиб улуғ имом бўлиб етишишларига тўсқинлик қила олмади. Ўша даврда Андалусияда моликий мазҳаби кенг тарқалгани учун...Read More
Бир одам донишманднинг ҳузурига келиб: – Сиз мудом яхши кайфиятда юрасиз ва ҳеч қачон жаҳлингиз чиқмайди. Менга ҳам ўзингиз каби инсон бўлишимга ёрдам беринг, – дебди. Донишманд бироз ўйланиб унга картошка ва қоп олиб келишини буюрибди. У қопни олиб келгач: – Мабодо бирор кимса сени хафа қилгудек бўлса, ундан ғазаблансанг, ўша одамнинг исмини картошкага ўйиб ёзда, ўша картошкани қопингга солиб қўй”, – дебди. – Бор йўғи шуми? – ажабланибди у....Read More
Айни кунларда Туркия халқаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА), Турк ҳаво йўллари, «Анадолу» агентлиги ва Туркия радио ва телевидения корпорацияси (ТРТ) ҳамкорлигида ташкил этилган “2018 йил тажриба алмашиш Дастури” доирасида Туркиянинг турли университетларидан кўнгилли равишда келган 20 га яқин талаба Самарқанднинг тарихий ва диққатга сазовор жойларини зиёрат қилмоқда. Бу ҳақда Имом Бухорий халқаро маркази матбуот хизмати хабар берди. Дастур доирасида улар бугун Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Имом Бухорий...Read More
Шом диёри ислом оламига кўплаб олимларни етиштириб чиқарган. Шундай олимлардан бири имом, аллома, ҳофиз, муҳаддис, фақиҳ Тақиюддин Абу Муҳаммад Абдулғаний ибн Абдулвоҳид ибн Алий ибн Сарур Алмақдисий Алҳанбалий роҳматуллоҳи алайҳдирлар. Уламолар у кишининг насаблари Жаъфар ибн Абу Толибга етиб боришини айтадилар. Ҳижрий 541чи, милодий 1146-йилда Фаластиннинг Наблус минтақаси Жаммоил қишлоғида туғилганлар. Бу ерлар Байтул мақдис атрофи бўлгани учун Мақдисий нисбатини олганлар. Лекин, салбчилар томонидан Байтул мақдис босиб олингани учун ёшликларида оилалари билан Дамашқ шаҳрига кўчиб ўтганлар. Уламолар оиласида туғилганлари учун ёшликларидан илм ўрганишга қаттиқ киришдилар. Дастлаб, оилаларининг раҳбари аллома Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Қудомадан дарс оладилар. Сўнгра Дамашқнинг...Read More