Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида талаба бўлиб юрган пайтимиз. Кўпқаватли бинода бир қўшнимиз бор эди. У аёл боши билан рўзғор тебратгани учунми, инжиқроқ, феълли эди. Деярли ҳамма қўшнилар билан урушган, ҳа деса, жанжаллашиб кетар эди. Бизга нисбатан ҳам ғайрлиги сезилиб турарди. Устимиздан унга-бунга шикоят ҳам қилибди. Сабабини билмасдим, балки оиламиз диндор бўлгани учундир ёки келди-кеттимиз ёқмас, деб қўярдим. Биздан фақат яхшилик кўриб, нарсаларимиздан фойдаланса ҳам, раҳмат дегиси келмасди. Аксинча,...Read More
Тасаввуф таълимотига кўра, инсон қарама-қарши икки асос – модда ва руҳдан иборат. Шунинг учун инсонда ана шу икки асоснинг хусусиятлари мавжуд. Агар моддийлик ғалаба қилса, инсонда ҳайвонийлик ва агар руҳ томони устун келса, илоҳийлик ривожланади. Руҳ жисм қулига айланмаслиги керак, аксинча, жисм руҳ учун бир асбоб-улов, восита бўлиб хизмат қилсин. IX аср бошларига келиб тасаввуфнинг назарий асослари ишлаб чиқилди, сўфийларнинг амалий, руҳий – психологик машқлари, ўз-ўзини тарбиялаш ва чиниқтириш тадбир-усуллари...Read More
Инсониятнинг тарихий тажрибаси ва тараққиёт йўли оила ҳар биримиз учун энг азиз ва мўътабар гўша – чинакам ҳаёт ва тарбия ўчоғи эканлиги, ҳеч ким ундан айро яшай олмаслиги, усиз камолга етмаслигини аллақачон исбот қилган. Оиланинг жамиятда тутган ўрни беқиёс ва ҳеч нарсага алмашилмайди. Унинг таърифи ҳам мураккаб, мазмун-моҳияти эса ниҳоятда теран, сурати ранг-баранг ва бир-бирига асло ўхшамайди. Ҳаёт гашти – турмуш тотувлигида. Аммо, турмуш тотувлиги ўз-ўзидан юзага келмаслигини унутмаслик лозим. Оддийгина бир...Read More
Маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ташқи кўринишлари, одоб-ахлоқлари, шунингдек, туғилишларидан то вафотларига қадар бўлган ҳаёт йўлларини ёритиб берувчи илм “сийрат илми” деб аталади. Бу илм шариат илмларининг асосларидан ҳисобланади. Зеро, Қуръони каримнинг кўплаб оятлари сийрат воқеалари асосида тафсир қилинади. Чунки, аксар оятларнинг нозил бўлишига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларида турли муносабатлар билан содир бўлган воқеалар сабаб бўлган. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганиш орқали инсон онгида ёру дўстларига садоқатли, оиласига вафодор, фарзандларига меҳрибон ота, бир сўз билан айтганда, чин маънодаги комил...Read More
Халқимизда “ҳасад қилиб эмас, ҳавас қилиб яшанг” деган ҳикматли гап бор. Бу гапнинг маъносини тўлиқ англаш учун дастлаб, ҳасад ва ҳавас маъноларини тўғри тушуниш лозим бўлади. Ҳасад сўзи луғатда «арчиш» ва «шилиш» деган маънони англатади. Чунки ҳасад ҳасадгўйнинг қалбини шилиб ачиштиради. Уламолар ҳасадни “ўзгадаги неъматнинг завол топишига кўз тикиш” дея таърифлаганлар. Ҳавас эса “ўзгадаги неъматнинг завол топишига кўз тикмасдан ўшанга ўхшаш неъмат ўзида ҳам бўлишини орзу қилишдир”. Ҳасаднинг ёмон иллат...Read More