islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Тузилма

Бўлимлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Ўз миллий тарихи ва маданиятига, дунёда энг катта бойлик бўлган интеллектуал ва маънавий салоҳиятга чуқур ҳурмат билан ёндашиш, уни асраб-авайлаш ва бойитиш, шу асосда ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш жаҳондаги ҳар бир давлат ва жамиятнинг моддий ва маънавий тараққиётида, ҳеч шубҳасиз, ҳал қилувчи ўрин эгаллайди. Шу борада дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври – Мусулмон Ренессанси деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган бебаҳо ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Хусусан, IX-XI асрларда Хоразмда ташкил этилган Маъмун академияси ва “Байт ул-ҳикма”, яъни “Донишмандлик уйи” деган ном билан шуҳрат қозонган Бағдод академиясида, XV асрда Самарқандда шаклланган Мирзо Улуғбекнинг илмий мактабида самарали меҳнат қилган олимлар, ўтмишда юртимизда ислом динининг мазмун-моҳиятини чуқур тадқиқ қилиш ва тарғиб этиш бўйича бетакрор асарлар яратган уламолар бутун дунёга донг таратганлар. Ўрта асрларнинг илк даврида улуғ аждодларимиз томонидан математика, астрономия, физика, кимё, геодезия, фармакология, тиббиёт каби аниқ фанлар билан бирга, тарих, география, фалсафа, маданият ва санъат, архитектура соҳаларида яратилган буюк илмий ғоя ва кашфиётлар жаҳон илм-фани ва цивилизацияси ривожида кескин бурилиш ясади. Ўз давридаги барча қийинчилик ва оғир синовларга қарамасдан, бу аллома ва мутафаккирлар илму фан равнақи йўлидаги ўз бурчига, гуманизм ва маърифат ғояларига ҳамиша содиқ қолиб, ҳақиқий маънавий жасорат намунасини кўрсатдилар ва уларнинг халқимиз ва башарият олдидаги буюк хизматлари, айниқса, мустақиллик йилларида муносиб ҳурмат ва эътибор топиб келмоқда. Улуғ аждодларимиз томонидан яратилган ва бугунги кунда бутун маърифатли дунёни ҳайратга солиб келаётган илмий мерос фақат бир миллат ёки халқнинг эмас, балки бутун инсониятнинг маънавий мулки бўлиб, бу бебаҳо бойлик янги ва янги авлодлар учун донишмандлик ва билим манбаи, энг муҳими, янги кашфиётлар учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир. Айни вақтда таъкидлаш лозимки, ана шу бетакрор илмий мероснинг барча қатламлари ҳали тўлиқ ўрганилмаган ва ўз тадқиқотчиларини кутмоқда. Биргина мамлакатимиз китоб фондларида сақланаётган, асосий қисми ЮНЕСКОнинг маданий мерос рўйхатига киритилган 100 мингдан зиёд қўлёзма асарлар ҳам шундан далолат беради. Халқимизнинг яратувчилик даҳоси билан бунёд этилган ана шундай ноёб меросни илмий асосда ҳар томонлама чуқур ўрганиш, юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий-ижодий фаолияти ҳақида яхлит тасаввур уйғотиш, улар билан аҳолимиз ва жаҳон жамоатчилигини кенг таништириш, халқаро миқёсда динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни йўлга қўйиш, инсон қалби ва онгини эгаллаш учун турли хавф-хатарлар кучайиб бораётган бугунги мураккаб даврда ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялаш мақсадида: 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Тошкент ислом университети, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва жамоатчилик вакиллари томонидан билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Ўзбекистондаги Ислом маданияти маркази (кейинги ўринларда – Марказ) ташкил этилсин. 2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин: мамлакатимиз асрлар давомида жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми, ислом маданияти марказларидан бири бўлиб келганини акс эттирадиган илмий-тарихий концепцияни ишлаб чиқиш ва...

Ахборот ва техник таъминот бўлими

Бўлим фаолияти кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2005 йилларда компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш Интернетнинг халқаро ахборот тизимларига кенг кириб боришини таъминлаш дастурини ишлаб чиқишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг соҳага оид буйруқларида белгиланган вазифаларни бажаришга йўналтирилган бўлиб, 2009 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Бўлим 2015 йилнинг сентябрига қадар «Компьютер маркази» деб номланган. Ахборот ва техник таъминот бўлими бошлиғи Т.Азимов, муҳандис электрончиси О.Ҳусанов ҳисобланади. Ахборот ва техник таъминот бўлими Тошкент ислом институтининг таркибий қисми ҳисобланиб, хўжалик ҳисобидан фаолият кўрсатган ҳолда, информацион технологиялар ва мултимедиа тизимлари соҳасидаги ишларни фан соҳаларига тадбиқ қилиш; Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги ташкилотлар ва таълим муассасалари ҳамда Республика Олий ўқув юртлари билан ўзаро информацион алоқаларни таъминлаш; интернет тармоғи ва электрон почта хизматларини кўрсатиш, аниқ мавзулар бўйича маълумотларни қидириш ва улар жойлашган адресларни таклиф этиш; институт WEB-саҳифасини такомиллаштириш ва доимо янгилаб туриш; институт бўлимлари, кафедралари ва лаборатория эҳтиёжлари учун керак бўладиган компьютер техникасини сотиб олиш, тарқатиш, сифатини аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш бўйича ишларни амалга ошириш; ҳисоблаш техникаси воситаларига, компьютерларга сервис хизматини ташкил этиш, уларни таъмирлаш ва модернизациялаш; информацион-компьютер тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш, ишга тушириш ва созлаш; Республика ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси доирасидаги семинарлар, конференциялар, тақдимотлар, кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш каби фаолият турлари билан шуғулланади. БЎЛИМНИНГ АСОСИЙ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ  Бўлимнинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат: янги информацион технологияларни ва илмий-тадқиқот натижаларини ўқув жараёнига тадбиқ қилиш; Институт ягона маҳаллий компьютер тармоғини ишга тушириш, кенгайтириш, такомиллаштириш ва бошқариш; талабалар, профессор-ўқитувчилар ва ходимларга информатика ва информацион технологияларни, интернетдан фойдаланишни ўргатиш хизматини ташкил қилиш; халқаро ахборот тармоғида ишлашни ва мулоқат олиб бориш маданиятини тарғиб этиш; янги технологияларни ва программа воситаларни жорий этиш, ҳамда уларни ягона маҳаллий компьютер тармоғида ишлашини таъминлаш ва бошқариш; Институтдаги мавжуд компьютер техникасини кўрикдан ўтказиш ва доимий назоратини таъминлаш. 976

Ўқув-услубий бўлим

Ўқув-услубий бўлим 2015 йил сентябръ ойида ташкил этилиб, шу ойдан эътиборан фаолият юрита бошлади. Муқаддам ТИИда бундай бўлим ташкил этилмаган эди. Ўқув-услубий бўлим бошлиғи этиб Ё.Бухарбаев, Бўлим инспектори этиб Ж.Акрамов тайинланди. Ўқув-услубий бўлими Тошкент ислом институтининг ўқув ва ўқув жараёнини бошқарувчи тузилма бўлиб, Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга, институтнинг низоми ва мазкур низомга мувофиқ фаолият олиб боради. ЎҚУВ-УСЛУБИЙ БЎЛИМИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ Ўқув бўлимининг мақсади, институт таълим жараёнини илғор илм-фан ютуқлари асосида такомиллаштириш, институт тузилмаларини давлат таълим стандартлари ва асосий ўқув ҳужжатлари билан таъминлаш; Институтда ўқув жараёнини режалаштириш ва ташкил қилиш; Институт кафедраларининг ўқув, ўқув-услубий ишларини мувофиқлаштириш; Ўқув жараёнини бошқаришдаги меъёрий-услубий ҳужжатларни доимий такомиллаштириш; Институт таълимини ривожлантириш учун истиқболли режаларни ишлаб чиқиш ва институт Кенгашига тавсия қилиш; Институт кафедралари ва тузилмаларини ўқув ишларда эришган илғор ютуқларини умумлаштириш ва институт таълим жараёнига тадбиқ қилиш; Институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг ўқув интизомига риоя қилишини назорат қилиш; Институтда жорий, оралиқ, якуний назоратларнинг ташкил этилишини назорат қилиш ва умумлаштириб таҳлил қилиш; Кафедраларда асосий иш ҳужжатларини юритилишини назорат қилиш; Институтда штатлар жадвалини тузиш учун ҳужжатларни тайёрлаш, ўқув юкламаларини бажариш юзасидан назоратни амалга ошириш; Соатбай дарс ўтувчи ўқитувчиларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш, соатбай дарс фондининг тақсимланишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш; Институт кафедраларини ўқув масалалари бўйича текшириш, Кенгаш ва ректорат топшириғи бўйича институт тадбирларида қатнашиш; Кафедраларни ўқув бланкалари билан таъминлаш; Ўқув-услубий бўлим ва бошқа тузилмалар билан биргаликда янги илмий педагогик технологиялар ва техник воситаларни қўллашни ўқув жараёнига тадбиқ қилиш; Институт кафедраларига ишчи ўқув режаларни ишлаб чиқишда ташкилий ёрдам кўрсатиш; Янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш ва ўқув бўлимининг йиллик ўқув режасини тузиш; Ўқув жараёни жадвалини ишлаб чиқиш; Институт ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш устидан назорат қилиш; Талабалар фаолиятига оид маълумотларни юритиш, тўплаш, сақлаш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш; Талабалар контингенти мониторингини олиб бориш; Талабалик гувоҳномаларини расмийлаштириш ва талабаларга етказиш; Рейтинг дафтарчаларини расмийлаштириш, талабалар ўзлаштириш натижаларини қайд этиб борилиши устидан назоратни амалга ошириш ва уларни сақлаш; Рейтинг қайдномаларини расмийлаштириш, уларнинг ўрнатилган тартибда тўлдирилишини назорат қилиш ва сақлаш; Семестр натижаларини умумлаштириш, ҳисоботларни тайёрлаш ва ўрнатилган тартибда дастлаб ректоратга, ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлимига тақдим этиш; Семестр натижалари ва стипендия комиссияси қарорига асосан талабаларга стипендиялар белгилаш ва уларни курсдан курсга ўтказиш хусусидаги буйруқ лойиҳаларини тайёрлаш; Битирувчи бакалавр талабаларнинг талабалик гувоҳномаси, рейтинг дафтарчаси, ўқув ва шахсий варақаларини ТИИ архивига ўрнатилган тартибда топшириш; Битирувчи талабаларга тегишли буйруқлар ижросини таъминлаш. Талабаларнинг ўзлаштириши бўйича маълумотлар олиш ва уларни умумлаштириш; Барча фанлар бўйича ўқув режаларни бажарилиши бўйича назорат қилиш; Институт талабалари контингентини доимий ҳаракатини амалга ошириш; Институт назорат турлари натижалари бўйича талабаларнинг ўзлаштиришини ва уларни дарсга қатнашини таҳлил қилиш; Тўгараклар ташкил этиш бўйича кафедралар томонидан тушган таклифлар, ҳамда талабаларнинг қизиқишларини ўрганиб чиқиб Кенгашга тавсия бериш. Ўқув жараёнига тааллуқли бўлган барча масалалар юзасидан кафедра профессор-ўқитувчиларидан ўқув жараёнига оид маълумотларни талаб қилиш; Олиб борилган ишлар бўйича Кенгашда ҳисобот бериш; Ички назорат ва мониторинг бўлими билан ҳамкорликда талабалар давомати сифатини ошириш юзасидан кафедраларда текширишлар ўтказиш.   1 186

“Ижтимоий фанлар” кафедраси

“Ижтимоий фанлар” кафедраси 2001 йил сентябрдан ўз фаолиятини бошлаган. Ўтган давр мобайнида кафедра ўндан ортиқ ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича таълимни ташкил этиш ва илмий-тадқиқот ишларини бажариши билан институтда ўз ўрнини эгаллаб келмоқда. География фанлари номзоди, доцент С.Сайдкаримов, тарих фанлари номзоди З.Тожиев каби профессор-ўқитувчилар ва соҳа мутахассислари илмий-педагогик фаолият юритиб келганлар.  Кафедранинг фаолиятини янада ошириш мақсадида кўп йиллик  илмий педагогик тажрибага эга бўлган ўқитувчилар билан бир қаторда  ёш ва изланувчан мутахассислар ҳам таклиф қилинди. Кафедранинг асосий мақсад ва вазифаларига: – Диний ҳамда дунёвий фанларни уйғунликда ўргатиш, илмий – назарий ёндашиш тамойилларига асосланиб, ҳар томонлама етук кадрларни тайёрлаш; – ижтимоий-гуманитар фанларнинг жамиятда тутган  ўрни, уларнинг мазмун моҳиятини талабаларга етказиш; – инсоният тафаккури ва шарқ маънавий хазинасини ноёб асарлар билан тўлдиришга салмоқли ҳисса  қўшган аждодларимизнинг бой мероси билан талабаларни таништириш, бу соҳада тадқиқот ва илмий ишлар олиб боришга кўмаклашиш киради. Кафедра фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ўқув-услубий ишларидир. Ҳозирги кунда институтнинг барча йўналишларида ижтимоий фанлар ўқитиб келинмоқда. Жумладан, кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон тарихи, ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, фалсафа асослари, этика, эстетика, мантиқ, маънавият асослари, маданиятшунослик, иқтисодиёт назарияси, социология, педагогика, психология, миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти, жисмоний маданият ва спорт, олий математика асослари, информатика ва ахборот технологиялари, ҳозирги замон табиий фанлар концепцияси, экология, диншунослик асослари, замонавий диншунослик (исломшунослик), марказий Осиё динлари тарихи ва илмий тадқиқот олиб бориш методикаси каби фанлардан таҳсил берилмоқда. Кафедра фаолиятининг яна бир асосий йўналиши илмий-тадқиқот ишлари ҳисобланади. Кафедранинг илмий салоҳияти катта бўлиб, ҳозирда 1 фан доктори, профессор, 6 нафар фан номзоди, шулардан 4 нафари доцент ва 4 нафар катта ўқитувчи фаол тадқиқот билан шуғулланмоқда. Кафедра илмий йўналиши ижтимоий фанларнинг қатор долзарб масалаларини қамраб олган. Хусусан, маданиятшунослик, иқтисодиёт  назарияси, диншунослик асослари, социология, фалсафа асосларига доир муаммолар номзодлик ва докторлик диссертациялари даражасида тадқиқ этиб келинмоқда. Профессор-ўқитувчилар республика миқёсидаги ва халқаро анжуманларда мунтазам равишда ўз маърузалари билан иштирок этиб келмоқдалар. Буларнинг барчаси, пировардида, кафедра илмий-педагогик салоҳиятининг ўсаётганидан, қолаверса институтда ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш самарасининг ўзига хос равишда ортаётганидан далолат беради. Бу эса, ўз навбатида мамлакатимизда ижтимоий фанларни ривожлантириш, замонавий мутахассислар тайёрлашда қўлга киритилаётган  ютуқларимиздан ҳар томонлама фойдаланиш вазифасини бажаришга хизмат қилади. 859

“Тиллар” кафедраси

Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институтининг фаолиятини янада жонлантириш ва талабаларининг савиясини ошириш, ўз соҳасининг мукаммал мутахассисларини етиштириш учун 2001 йилда Тиллар кафедраси ташкил этилди. Кафедра aрaб, инглиз, рус, ўзбек, форс тилларини, балоғат, хаттотлик ҳамда форс қўлёзмаларини ўқиш ва тавсифлаш фанларини ўз таркибига олади. Кафедра профессор ва  ўқитувчилари институт ва кафедра фаолиятини юритишда фаол қатнашадилар. Турли тилларга оид маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда кафедра аъзоларининг институт жамоаси орасида ўзига хос салмоқли ўринлари бор. Кафедра ўкитувчиларининг ҳар бири ўзининг услуби ва тажрибасига эга. Мударрисларимиз фақатгина талабаларга дарс бериш билан чекланиб қолмай, ўзлари танлаган илмий иш устида изланишлар олиб бормокдалар. Бундан ташқари кафедрада таржимонлар гуруҳи ҳам ташкил этилган бўлиб, аждодларимиздан қолган ноёб асарларни таржима қилиб, халқ оммасига етказиб беришни асосий мақсад қилиб қўйганлар. Талабаларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш мақсадида араб тили, форс тили, балоғат, хаттотлик, нутқ маданияти каби фанлардан тўгараклар ташкил этилган. Институтимизда ҳар йили талабалар ўртасида араб тили мусобақаси ўтказилади. Ушбу мусобақа ғолиблари ва фаол қатнашчилари Ўзбекистон мусулмонлар идораси раҳбарияти  ва институт маъмурияти  ҳамда устозлар томонидан тайёрланган эсдалик совғалар билан тақдирлаб борилади. Кафедра жамоасининг асосий мақсади ўзбек тилида иш юритишни мукаммал биладиган, хорижий тилларда ҳаётий ва энг зарур мавзуларда суҳбатлаша оладиган, муқаддас манбалардаги ибора ва матнларни ўқиб таржима қилиш, шарҳлаш салоҳиятига эга мутахассисларни тайёрлашдан иборат. 920
1 3 4 5 6