Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида: «Ва етимларга ўз молларини беринг. Нопокни покка алмаштирманг. Уларнинг молларини ўзингизнинг молларингизга қўшиб еманг. Зеро, бу катта гуноҳ бўлур»[1], деган(2-оят). Ушбу оятдаги хитоб умуман мусулмонлар оммасига, хусусан, етимларнинг кафилларига қаратилгандир. Балоғатга етмаган ёш болалар отаси ўлиб қолса, етим бўладилар. Уларни ота томонидан ёки улар бўлмаса, бошқа томондан бўлган қариндошлар ёхуд умуман бошқа бирорта мусулмон ўз кафолатига олади...- Тошкент ислом институти талабаси Анвар Аъзам
Ҳадис дастурхонига меҳмон сифатида ташриф буюриш, ҳадис мажлисларида илм толиби, кузатувчи ҳолатда иштирок этиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари жамланган китобларни ўқиб-ўрганиш натижасида киши ҳадиснинг фиқҳи бу илмнинг марказида туришини англаб етади ва бу ўринли хулоса ҳамдир. Ҳадиснинг фиқҳи – унинг маъноси, ҳадисдан олинадиган ҳукмлар илми деганидир...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси Ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсуф
Ҳар бир халқнинг дини, этник шаклланиши, географик жойлашуви ҳамда ҳаёт тарзи таъсирида юзага келган ўзига хос миллий анъана, урф-одатлари мавжуд. Айни шулар ўша халқнинг минталитетини ҳам ифода этади. Бу тушунчалар ўз олтин ўрталигидан қизил чизиқ томон силжиб боргани сари улар “ирим”га айланади. Ирим-сиримлар чегара чизиғига қанчалик яқин келгани ёхуд уни босиб ўтганига қараб, уларни бидъат ёки хурофотлар деб аташ мумкин...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси Ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсуф
Тарсус. Ҳозирги Туркия. Ислом тарихида Шом диёри. Константинопль ҳам бу жойлар қатори Рум империяси йирик пойтахти, ҳудиди, Ислом фатҳи чегараси бўлганидан доимо диққат марказида турган. Қолаверса, Қустантинияни фатҳ қилиш ва бу орқали ғарбга Исломни ёйиш умиди бўлган. Табиийки, бу фатҳ денгиз йўлисиз амалга ошмасди. Тарих зарварақларига Қустантиния фотиҳи деган шарафли номга Муҳаммад фотиҳ Аллоҳнинг изни ила сазовор бўлгани битиб қўйилгани маълум ва машҳур. Фатҳ денгиз орқали амалга оширилган. Муҳаммад фотиҳнинг бу ишига сув кўп халал берган. Чунки Константинопль сувнинг бўйида қурилганди...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсуф
Биз ҳадис илмига муқаддима дарсларида шуни таъкидлаб келмоқдамизки, ҳадис илмида китоб соҳиблари, хусусан Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насаъий, Имом Ибн Можа ва у зотлардан олдинги ҳамда кейингиларнинг ҳолати, яъни китобларини бобларга, китобларга, таржиматул бобларга тартиблаш синоати(илми) бу – етук бўлган зотларнинг ишидир...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси Ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсуф