islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Иброҳим қорининг Эрон Қуръон мусобақасида қачон иштирок этиши маълум бўлди

Аввал хабар берганимиздек, 19 апрель куни юртимиз қори ва қориялари 35-Халқаро Қуръони карим мусобақасида иштирок этиш учун Теҳрон шаҳрига жўнаб кетган эдилар. 20-26 апрель кунлари Эрон Ислом Республикасининг Вақф ва хайрия ишлари ташкилоти томонидан ташкил этилган мусобақада институтимиз 4-курс талабаси Туйғун Иброҳим қори эртага ўз иштирокини бошлайди. Маълумотларга кўра, мусобақа ижтимоий тамоқлар орқали онлайн узатилмаяпти. Тадбир ўтказилаётган Намозгоҳ биносига ўрнатилган кўчма студия маҳаллий теле ва радио каналларда мусобақа жараёнларини узатиб бормоқда. Хабарингиз бор, айни шу кунларда Тошкентда «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018» республика босқичи бўлиб ўтмоқда. Финал босқичининг 3-куни эртага 23 апрелда институтимиз талабалари Йўлдошбой Нуриддинов, Муҳаммадҳожимирзо Сайдалиев, Ҳамидуллоҳ Нажмиддинов ва Муҳаммадюсуф Абдураҳмонов чиқиш қиладилар. Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада «Олий мукофот» ўрни жорий қилинган бўлиб, ғолибга Президент совғаси тақдим этилади. 399

Олий ўрин соҳибига Президент совғаси – Ласетти топширилади

21 апрель куни эрталаб “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Республика босқичи Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасидаги “Ёшлар маркази”да бошланган эди. Бугун финал босқичининг 2-куни бошланди. Мусобақа қизғин паллага кирди. Кўп босқичли мазкур мусобақанинг республика босқичи ғолибини аниқлашда «Олий мукофот» ўрни киритилди. Унга кўра барча йўналиш ғолиблари ичида энг юқори балл тўплаган иштирокчига гран-при- олий мукофот Президент совғаси -Ласетти автомобили топширилади. 36 та ғолиб аниқланадиган якуний босқичда Ҳифз йўналишида 1-ўрин соҳиблари ота-онаси билан, тиловат йўналишида 1-ўринга сазовор бўлганлар эса ҳамроҳи билан умра сафарига бориш имконига эга бўладилар. Шунингдек, иштирокчилар орасидан «Энг хушовоз Қуръон қорияси», «Энг ёш Қуръон қорияси» ва «Матонатли қори» номинациялари бўйича совриндорлар эълон қилинади. 332

Финал босқичининг 1-куни ўз ниҳоясига етди (фотолавҳалар)

21 апрель куни эрталаб “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Республика босқичи Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасидаги “Ёшлар маркази”да бошланган эди. Қизғин кечган баҳсларда, дастлаб, Тиловат йўналиши қорилари Қуръони каримни ўқиб беришди. Олдинги мусобақаларда, одатда, биринчи бўлиб Ҳифз қорилари чиқарди, бу гал Тиловат қорилари чиқиб мусобақани бошлагунча, ҳофиз қорилар муҳитга мослашадилар, ҳаяжонлари оз бўлсада йўқолади. Халқаро тажрибага кўра ташкил этилган мазкур мусобақада ҳар бир иштирокчи чиқишидан сўнг унинг баҳолари намойиш этилади. Ташкилотчилар тадбирни ранг-баранг ўтказишни режалаштирган бўлиб, маълум муддат оралиғида зийнат қорилар ва нашид айтувчиларга навбат берилмоқда. Тошкент ислом институти талабалари сермазмун нашидни маромига етказиб айтиб бериб йиғилганлар кайфиятини янада кўтарди. Шундай қилиб, 4 кун давом этадиган Қуръон мусобақасининг эркаклар ўртасида ўтаётган финал босқичининг 1-куни ўз ниҳоясига етди. Маъҳад талабалари финалнинг 3-куни чиқиш қилишлари кутилмоқда. 394
1 607 608 609 610 611 680