Тошкент ислом институти ташаббуси билан июл-август ойларида “Таҳфизул-Қуръон” кафедрасининг малакали устозларидан иборат жамоа Мисрнинг Искандария шаҳридаги “Ал-Азҳар” университети, “Маъҳад ал-қироат”нинг Қуръон қироати ва тажвид илми шайхларидан таълим олиш ва малака ошириш учун илмий сафар қилдилар... - Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир қори Рўзиев
“Таълим бериш усуллари” деб ном олган кўп усуллар Қуъони Каримда ворид бўлган. Бу усуллар юзага келган муоммоларни инсон ақл-идроки, имконияти, табиатига мос қилиб шарҳлаб, тушунтириб беришда ишлатилади. Кўп ҳолатларда уни амалда қўллашдан мақсад замон ва макон ўзгарган бўлсада, гапнинг мазмун-моҳиятини одамлар онгида қарор топтириш, уни фаҳмлашни осонлаштириш бўлиб келган.... - Махсус сиртқи бўлим 3-курс талабаси Бойханов Қосимхон
“Бизга Қуръон ўқитган Усмон ибн Аффон, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва бошқа кишилар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўн оят таълим олишса, уларда мавжуд илмни ўрганмай ва уларга амал қилмай бошқа оятга ўтмас эдилар. Улар У зотдан: “биз, Қуръон, илм ва амални ҳаммасини бирга таълим олар эдик”, дер эдилар”... - 4- курс талабаси Абдураҳмонов Шерзодбек
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Куръонни қалбларида тўлиқ жамлаган қори саҳобалар адади қанча бўлгани борасида аниқ ривоятлар келмаган. Лекин, бу дегани Қуръони Каримни қалбларида тўлиқ жамлаган саҳобалар оз бўлганлигини билдирмайди. Ривоятнинг йўқлиги ўша холатдан келиб чиққан. У даврдадаги мусулмонлар биз каби фойдасиз нарсаларга вақтларини сарф қилмаганлар. Барчалари вақтини қадрига етиб кўпроқ фойдали нарсалар билан банд бўлганлар. Ўзларини ислоҳ қилганлар. Бошқаларнинг иши билан бўлар бўлмасга аралашавермаган. Шунинг учун ким қанча Қуръон ёдлади деб эмас, балки мен қанча Қуръон ёдладим деб ўзларига савол берганлар ва шунга қараб ҳаракат қилганлар. -406-гуруҳ талабаси Иқболжон Қамбаров.