islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 18, 2017

Day

Ғафлатда қолманг! Жаннатдаги уйга, ҳаж ва умра савобига эга бўлинг

ЗУҲО СЎЗИ ҚАНДАЙ МАЪНОНИ АНГЛАТАДИ? Зуҳо сўзи – “чошгоҳ  вақти” деган маънони англатади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Қасамёд этурман чошгоҳ вақти билан» (Зуҳо сураси, 1-оят). ЗУҲО НАМОЗИ ҚАЧОН ЎҚИЛАДИ? Бу намознинг вақти: қуёш чиққандан таҳминан ярим соат ўтиб, завол (қуёш оғишга келган вақт)га бир соат қолгунча давом этади. ЗУҲО НАМОЗИ НЕЧА РАКАТ? Зуҳо намози икки ракатдан ўн икки ракатгача ўқилади, энг афзали тўрт ракатдан ўқишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпроқ тўрт ракатдан ўқиганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки икки ракаат зуҳо намозини мунтазам ўқиса, гуноҳи денгиз кўпикларича бўлса ҳам, кечирилади”, дедилар (Имом Термизий, Имом Ибн Можа, Имом Аҳмад ривояти).   РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ЗУҲО НАМОЗИНИ ҚАНДАЙ АДО ЭТАРДИЛАР? Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам зуҳо намозини (баъзи кунлар) шундай (узлуксиз) ўқир эдиларки, биз ҳатто, энди бу намозни ҳаргиз тарк қилмайдилар, дердик. Баъзан эса шундай ўқимай ташлаб қўяр эдиларки, биз ҳатто, энди бу намозни ҳаргиз ўқимайдилар, дердик” (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти). РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ ЗУҲО НАМОЗИДА ҚАЙСИ СУРАЛАРНИ ТИЛОВАТ ҚИЛГАНЛАР? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зуҳо намозида “Шамс” ва “Зуҳо” сураларини ўқир эдилар.   ЗУҲО НАМОЗИНИНГ 5 ФАЗИЛАТИ Зуҳо намози – энг афзал садақа. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар бирингиз бўғин ва суяклар устида тонг оттирганингиз учун бир садақа бор. Ҳар бир тасбеҳингиз – садақа. Ҳар бир тамҳид (Алҳамдулиллаҳ) – садақа, ҳар бир таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ) – садақа, ҳар бир такбир – садақа, яхшиликка буюришингиз – садақа, ёмонликдан қайтаришингиз – садақа. Энди буларнинг ҳаммаси учун икки ракат зуҳо намоз ўқишингиз кифоя қилади”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Зуҳо намози – Жаннатдан уй. “Ким икки ракат зуҳо намози ўқиса, ғофиллардан деб ёзилмайди. Ким тўрт ракат зуҳо намози ўқиса, қаноатлилардан деб ёзилади. Ким олти ракат зуҳо намози ўқиса, у ўша кун учун унга кифоя қилади. Ким саккиз ракат зуҳо намози ўқиса, Аллоҳ таоло уни обидлардан деб ёзиб қўяди. Ким ўн икки ракат зуҳо намози ўқиса, у одам учун Аллоҳ жаннатда бир уй барпо қилади”.   Зуҳо намози – Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятлари. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Менга Халилим соллаллоҳу алайҳи васаллам уч нарсани васият қилганлар: ҳар ойда уч кун рўза тутмоқни; икки ракат чошгоҳ–зуҳо намоз ва ухлашимдан олдин витр ўқимоғимни” (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Насоий ривояти). Зуҳо намози – Ҳаж ва умра савобига эга бўлиш. Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажри тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ берилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).   Зуҳо намози – бой бўлишга сабаб. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Наждга қўшин жўнатдилар. Улар Нажддан кўплаб ўлжаларни қўлга киритиб, тез қайтишди. Қўшин билан Наждга бормаган бир киши: “Бундан олдин оз муддат ичида катта ўлжани қўлга киритиб қайтган тўдани кўрмадик”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга оз муддат ичида булардан ҳам кўпроқ бойликни қўлга киритиб қайтган қавмнинг хабарини берайми? Улар бомдод намозини жамоат...

Илм чироғи ўчмагай

«Яратган Роббингнинг исми ила ўқи!» (Алақ сураси, 1-оят) Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила, Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила. Алишер Навоий Муборак каломининг нузулини «Ўқи!» деб бошлаган, илмга, маърифатга чақирган ва ҳар бир амалда хулуси ният ва илмни шарт қилган Аллоҳ азза ва жаллага ҳамду санолар бўлсин! Умматларига икки дунё саодатининг илмини ўргатган, башариятни жоҳилият зулматидан маърифат зиёсига олиб чиққан сарвари коинот, хотамул анбиё ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломга дуруду салавотлар бўлсин! Дунёга эндигина келган чақалоқ гўёки оппоқ қоғозга, топ-тоза дафтарга ўхшайди. Дунё ҳаёти бошлангач, дафтарга у кўрадиган, эшитадиган, сезадиган барча нарсалар ёзила бошлайди. Демак, инсон ҳаётининг илк лаҳзаларидан бошлаб беихтиёр илм ола бошлайди. Аммо «илм» сўзи луғатда «билиш, англаб, тушунча ҳосил қилиш, бир нарсанинг ҳақиқатини, моҳиятини билиш» каби маъноларни англатади. Шунинг учун Ислом уламолари илмга «ҳақиқатни худди воқеликдагидек идрок қилиш илмдир» деб таъриф беришган. Бунинг маъноси шуки, олинган маълумот бир нарсанинг асл моҳиятини тўғри англатсагина, ундан дунё ва охиратимизга манфаат ҳосил бўлсагина чинакам илм ҳисобланади. Муқаддас Ислом динимизни ҳам илмсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Қуръони каримда илм сўзи ва унинг шаклдошлари 811 жойда зикр қилинган. Бу эса Аллоҳ таолонинг наздида илмнинг нақадар муҳимлигини кўрсатади. Илм – энг фазилатли амал. Чунки у – икки дунё саодатининг калити. Инсон илм ва маърифат билангина чинакам ҳаётдир. Инсоннинг ҳаётини тўғри йўлга солмаган, унинг феъл-атворида, амалида таъсири билинмаган, Аллоҳ ва Унинг Расулининг йўлига етакламаган илмда хайр йўқ. Шунинг учун инсон фойдали илм ўрганиб, унга амал қилса, ўша илм ҳақиқий илм саналади. Ўқиган, билганига амал қилмаган одам илмнинг ҳаммоли бўлади, холос. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам манфаатсиз илмдан паноҳ сўраганлар. Ислом дини инсонга илм ўрганишни, манфаатли билимлар соҳиби бўлишни, жаҳолатни йўқ қилишни буюради. Зеро, инсоннинг яратилиш ғояси Аллоҳни таниш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат бўлиб, динимизнинг кўрсатмаларига амал қилишдир. Мавлоно Румий айтганидек, «Жаҳолат – зулматдир. Қоронғида дарахт дев бўлиб, олма эса тош бўлиб кўринади». Жоҳил одамга оддий нарса қўрқинчли бўлиб, яхши нарса фойдасиз бўлиб кўринади. Бу иллатнинг давоси эса талаби илмдир. Илм ҳақ билан ботилни фарқлашнинг энг муҳим воситаларидан биридир, битмас-туганмас хазинадир. Ислом динида илм Аллоҳ таолонинг розигини олиш ва солиҳ амал қилиш  мақсадида ўрганилади. Ихлос билан ўрганилган илм инсонни Аллоҳга яқинлаштиради, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлига эргаштиради, соҳибининг даражотларини юксалтиради. Чунки мусулмон инсон учун энг азиз неъмат иймондир. Иймон учун эса илм зарур, илмсиз иймон-эътиқод бўлмайди. Шунинг учун Қуръони каримда зиёда қилиниши сўралган биргина неъмат илмдир: «Роббим, менинг илмимни зиёда қил!» (Тоҳа сураси, 114-оят) Инсон учун энг буюк даража Аллоҳнинг наздида ҳурмат қозонишдир. Аллоҳ таоло бу даражага эришишнинг йўлини ҳам кўрсатиб, шундай марҳамат қилган: «Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлиларингиз энг тақводорларингиздир» (Ҳужурот сураси, 13-оят) Демак, Раббимизнинг наздида ҳурматга сазовор бўлиш воситаси тақво экан, яъни Аллоҳнинг ғазабидан, Унинг дийдоридан маҳрум бўлиб қолишдан қўрқиш экан. Бундай бахт-саодатга кимлар мушарраф бўлади? Бу саволнинг жавобини ҳам Қуръони каримдан топамиз: «Албатта, Аллоҳдан бандалари ичида фақат олимларгина қўрқарлар». (Фотир сураси, 28-оят) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди», деб марҳамат қилганлар. Шунингдек, инсон вафот этганда савоби узилмай бориб турадиган амалларни қилиб олиш имкони берилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади:...

Дил изҳори

Диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самараларидан бири Тошкент ислом институтида очилган махсус сиртқи бўлим бўлиб, у ўз фаолиятини бошлаганидан хабарингиз бор. Айни пайтда таҳсил жараёни қизғин паллада. Қуйида сиз бу борада баъзи талабаларнинг таасуротлари билан танишасиз… Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти махсус сиртқи бўлимининг илк талабалари айни дамдаги кечинмаларини эътиборингизга ҳавола этишларига ижозат бергайсиз… Аввало шуни алоҳида таъкидлаш даркорки, ушбу илм даргоҳининг талабаси бўлиш нафақат бизнинг, балки мазкур олий даргоҳдан озиқ олмоқ истагида бўлган биз каби барча ҳамкасбларимизнинг кўп йиллик орзуси бўлиб келгани айни ҳақиқат! Бироқ бу соғинчли орзулар биз томонга ушалмас орзудек  кўринар эди. Мана, таълим олишни бошлаганимизга ҳам ярим ой тўлди. 14 та аҳамиятли ўқув фани, ушбу фанларга доир асарлар, энг муҳими, етук ва тажрибали устозларнинг дарсларга жалб этилгани бизга ажойиб туҳфа бўлди. Очиғи, сиртқи бўлимда бу даражада пухта таълим ва сифатли хизмат бўлишини кутмаган эдик. Ҳар куни эмас, балки ҳар дарс соатларида янгидан янги илм ва маълумотларни ўрганмоқдамиз. Яна бир қувонарли жиҳати, ўқиш муддатимиз уч йил давомида жами олти ой, деб белгилаб қўйилганига қарамасдан институт маъмурияти бизга ушбу даргоҳдаги устозлар, мавжуд адабиёт ва имкониятлардан йил давомида бошқа талабалардек тўлиқ фойдаланиш имконияти яратиб берди. Хизмат жараёнида ўзимиз сезмаган ҳолда хийла жиддийлашиб, улғайиб қолган эканмиз. Очилиш маросимида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Шоазим ака айтганидек, бу даргоҳга келиб, талаба бўлишимиз билан ўзимизни ёшаргандек қувноқ ҳолда ҳис этмоқдамиз! Буларнинг барчаси таълимнинг таъсири ва самараси бўлса, не ажаб… Бу дил изҳорларимиз тасдиғини таълим жараёни ва ўз хизматимиз давомида ифода этишга бор кучимизни сарфлашга тайёрмиз! Ҳамма-ҳаммаси учун Яратганга ҳамд-у санолар айтган ҳолда муҳтарам раҳбариятга, Сиз орқали муҳтарам Президентимизга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз!  Ҳурмат ва самимият ила “Имом Бухорий” ислом институти сиртқи бўлимининг биринчи курс талабаси МАВЛАНОВ Нурали Райимович. 314

Some Good Resources That are Available to all Students

A student who is at or below the median test score probably needs to do work to get the basic content down. Khan Academy is an excellent free source that can help students learn and practice basic content. However, don’t make the mistake of thinking that Khan Academy teaches test strategy. Khan Academy is the […]