islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 25, 2019

Day

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда мусулмон кишининг одоби

Ижтимоий тармоқларда ёмонлару ёмонликлар кўп эмас, яхшиларнинг фаолияти кам. Афоризм Сўнгги йилларда ижтимоий тармоқлар, кўпчиликнинг, шу жумладан мусулмонлар ҳаётига ҳам чуқур кириб борди. Бироқ, амалиёт шуни кўрсатадики, интернетдан фойдаланишнинг ижобий ва салбий томонлар мавжуд. Ижтимоий тармоқлардан нафақат ўзи ва бошқаларнинг манфаати йўлида, балки кимларгадир зарар етказиш учун ҳам фойдаланиш мумкин. Шундай экан, гуноҳ қилиб қўймаслик учун мусулмонлар ушбу алоқа воситаларидан жуда эҳтиёткорлик билан фойдаланиши керак.  Ижтимоий медиадан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар Хушхулқлик. Мусулмон ҳамма жойда, шу жумладан виртуал маконда ҳам ўзини муносиб тутиши керак. Хусусан, бошқа одамларни ҳақорат қилишдан сақланиши лозим. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Банда билиб-билмай бир сўзни айтади ва шу туфайли дўзахнинг мағриб билан машриқ орасидан ҳам чуқур жойига тушади” (Имом Аҳмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Шу билан бирга, агар кимдир сизни ҳақорат қилса, сиз ўзингизнинг адолат нуқтаи назарингизга асосланиб, худди шундай жавоб беришингиз шарт эмас. Ҳадисда айтилишича, мусулмоннинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш мумкин эмас (Имом Термизий ва Имом Аҳмад ривояти). Ёлғон ишлатмаслик. Ёлғонлар шахсий ёзишмаларда ҳам, нашр (пост)ларга берилган шарҳларда ҳам тарқалиши мумкин. Қуръони каримда шундай дейилган:” … Ёлғон сўздан йироқ бўлинг” (Ҳаж, 30). Кўпинча, одамлар яхшиликни ният қилиб нотўғри маълумотларни тақдим этишга жазм қилишади. Яхшиликни ният қилиб ёлғон маълумотларни тарқатишнинг хафвли томони виртуал оламда турли дунёқарашдаги инсонлар бўлганлиги учун бундай ҳолатларни кўриб Исломда ёлғон ишлатиш мумкин экан деган тушунчага келиб қоладилар. Маълумки, ҳатто Иброҳим алайҳисалом ҳам ўз ҳаётида яхшиликни ният қилиб уч маротаба ёлғон ишлатишга мажбур бўлган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат уч нарсага: урушда, одамлар орасини ислоҳ қилишда ва эрнинг ўз хотинига ва хотиннинг ўз эрига (оилани сақлаб қолиш мақсадида) гапиришига рухсат берганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Ҳурмат. Мўминлар бошқа одамларни ҳурмат қилишлари керак. Бу тўғридан-тўғри ёзишмалар пайтида ҳам, постларни нашр қилишда ҳам намоён бўлиши керак – уларда инсонларни, хоҳ у аёл бўлсин, эркак бўлсин, ҳоҳ у катта бўлсин, кичик бўлсин, таҳқирлаш мумкин эмас! Аллоҳнинг охирги Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким катталаримизни иззат, ҳурмат қилмаса, кичикларимизга раҳм қилмаса, уламоларимизнинг ҳаққини билмаса, биздан эмас”, деганлар (Имом Термизий ривояти). Мусулмон киши бошқаларга ҳурмат кўрсатар экан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак суннатларига амал қилаётган ва шу билан бирга оламларнинг Парвардигори буйруғини бажараётган бўлади. Тақиқланган маълумотлардан узоқ бўлиш. Ижтимоий тармоқлардаги тақиқланган видео ва аудио файлларни томоша қилиш ва тинглашдан эҳтиёт бўлиш керак. Бунда биз, таркибида гуноҳ ва унга етакловчи маълумотларни ўз ичига олган видеолар ҳақида гапиряпмиз (фаҳш, қотилликка чақириқлари, терроризмни ёқлаш каби). Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам куёви Али ибн Абу Толибга: “Эй Али! Назарни назарга эргаштирма! Биринчи кўз тушиши зарарингга бўлмаслиги мумкин, аммо кейингиси, албатта, сенинг зараринггадир”, деганлар (Имом Аҳмад, Термизий ва Абу Довуд ривоят ривояти). Интернетнинг фаол фойдаланувчиси бўлганимиз сабабли, биз кўпинча тақиқланган хабар ва маълумотларга кўп ҳолларда тасодифан ёки билмасдан дуч келиб қоламиз. Бундай ҳолда, бизнинг биринчи қарашимиз бехосдан бўлиши мумкин, бу гуноҳ сифатида таъриф этилмайди. Аммо, агар биз бундай саҳифани тарк қилмай ва тақиқланганларни кўриб чиқишни давом эттирсак – унда биз Қиёмат куни ушбу ишимизга жавоб берамиз. Ғийбатдан эҳтиёт бўлиш. Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар ва тезкор хабар алмашиш (ВКонтакте, Одноклассники, Файсбук, Твиттер, Ватсап, Телеграм, Инстаграм) воситалари, афсуски, турли ғийбатларни тарқатишда...

Аҳли илмларга қандай муносабатда бўлишимиз керак?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Охирги пайтларда аҳли илмларни обрўсизлантиришга ҳар тарафдан турли кўринишдаги уринишлар авж олди. Бу ҳолат бутун дунё бўйлаб кузатилмоқда. Бу ҳолат араб оламида ҳам бор. Афтидан, бу иш атайин, режали қилинаётир. Ахборот уруши ичида бундай режани амалга ошириш анча осон кечмоқда. Кишилар ўзлари билиб-билмаган ҳолатда ушбу нохуш ишга аралашиб қолмоқда. Энг хатарлиси – бу ҳаракат кўпинча ҳақиқат ҳимояси даъвоси остида олиб борилаётган бўлса-да, аслида бошқа мақсадларга етаклаб кетмоқда. Айниқса, ижтимоий тармоқларда жуда ҳам оммалашди. Шу боис мана шу мавзуда айрим мулоҳазаларни сиз билан баҳам кўргим келди. «Яна ўша гап экан-да, ўзларини ўзлари ҳимоя қилаверишади, оқлайверишади», «Сарой муллалари шунақа, аллачи», каби гапларни айтишга шошилманг! Бу сатрларни муаллиф кўп мулоҳаза ва кузатувлардан сўнг ёзмоқда ва барчасини чин кўнгилдан, самимий қалб ила, яхши мақсадда ёзмоқда. Ножўя ғараз йўқ, буюртма йўқ ва бирор маълум ҳодисага қайдланмаган, умумий ҳолат тақозосида ёзилмоқда. Кўпчилик одамлар аҳли илмларни, имом-домлаларни танқид қилишда, уларни қоралашда фақат танганинг бир тарафига, юзасига қараб гапирмоқда. Аслида эса танганинг бошқа тарафи ҳам бор. Мен бу ерда танганинг ана ўша, кўпчилик кўрмай қолаётган орқа тарафига эътиборни қаратмоқчиман. Шу боис ҳамма гапириб турган жиҳатларга кўп ҳам тўхталмоқчи эмасман. Тарихга бир назар Уламоларни ва домлаларни ёмон кўриш, обрўсизлантириш аслида дин душманларининг ва сўнги асрларда хоссатан даҳрийларнинг бош ғояси бўлган. Саҳобаи киромларнинг халқлар қошидаги обрўлари, етакчиликларига ҳасад қилган мунофиқлар ва уларга эргашган адашган тоифалар саҳобаларнинг обрўсини тўкишга қаттиқ ҳаракат қилишган, ораларида низо чиқаришгача етиб боришган эди. Улар ҳатто Усмон, Ибн Аббос, Зайд ибн Собит, Алий розияллоҳу анҳумдек буюк саҳобаларни ҳам менсишмаган ва бирини тақвосизликда, адолатсизликда, бошқасини илмсизликда айблаб, обрўларини тўкиб, ҳатто жонларига қасд қилишгача журъат қилишган. Даҳрийлик тузуми даврида аввалига аҳли илмларни, уламоларни турли айблар билан ёмонотлиқ қилиб бориб, сўнг бирдан уларни ҳақсиз деб эълон этиб, қатағон қилишди. Омма халқ деярли томошабин бўлди. Худосизлар бу билан ҳам тинчишмади, у ер-бу ерда қолган саноқли аҳли илмларни ҳам тинимсиз таъқиб қилиб боришди, домлаларни мазах қилиш уларнинг энг севимли ишига айланди. Ташвиқот шу даражага етдики, домлаларнинг фарзандлари ўз оталаридан, отинойи оналаридан нафратланадиган, ор қиладиган бўлиб қолди. Энг алам қиладиган жойи – аҳли илмларни таъқиб қилаётганлар ҳам, қатағон қилаётганлар ҳам бегоналар эмас эди, шу юрт фарзандлари эди. Орқадан урган пичоғининг зарби танангдан олдин юрагингга етади. Юртимиз уламолари ана шундай мудҳиш даврларни бошдан ўтказсалар-да, ўз эътиқодларига содиқ яшаб ўтдилар ва қочиб, беркиниб бўлса ҳам, имкон қадар келажак авлодга дин-диёнатдан, ахлоқ-одобдан таълим бердилар, ўзликни асраш учун бор кучлари билан курашдилар. Ниҳоят, кутилган кунлар ҳам келди, халққа эътиқод эркинлиги берилди. Бироқ, бу давр алғов-далғовларга тўла бўлиб, кўп ўтмай илм аҳли бошига яна ҳар турли синовлар туша бошлади. Очиғини айтганда, дин пешволарига, олимларига нисбатан таъқиб ва тазйиқларнинг, синовларнинг юздан бири бошқа бирор соҳа вакилларининг бошига тушганида ўша соҳа аллақачон таг-туги билан йўқ бўлиб, ер юзидан супурилиб кетган бўлар эди. Аммо Аллоҳ таоло Ўз динини сақлашни ваъда қилгани учун, бу диннинг буюклиги, ҳудудларни эмас, қалбларни забт этгани сабабли ва Парвардигор Ўзи ҳидоят инъом этган мухлис зотларнинг фидокорона хизматлари эвазига Ислом илмлари қайта жонланиб, аҳли илмлар силсиласи узилмай давом этиб келмоқда. Воқелик Ўтган...

Қуръонни қалбга жо айлаб!

Жорий йилнинг октябрь ойи Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Қуръон ва тажвид ойлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан бугун 24 октябрь куни институтнинг талаба қизлари ўртасида “Қуръонни қалбга жо айлаб!” номли Қуръон мусобақаси уюштирилди. Мусобақани институт ректори У.Ғофуров кириш сўзи билан очиб берди. Мусобақа қуйидаги 5 та шарт асосида бўлиб ўтди: 1. Ҳифз; 2. Тиловат; 3. Жамзурийнинг “Туҳфатул атфол” ва Жазарийниг “Манзуматул муқаддима” номли тажвидга оид асарларини ёддан ўқиш; 4. Шотибийда зикри келган етти қироат имомларининг хаётларини сўзлаб бериш; 5. Қуръонга оид саволларга жавоб бериш. “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, кафедра устозлари – Аҳмадхон қори Рашидов, Валихон қори Азимбоев, Зафар қори Маҳмудов ва Жаҳонгир қори Рўзиев ҳакамлар ҳайъати аъзолари сифатида иштирокчиларнинг чиқишларини баҳолаб бордилар.Беллашув якунига кўра, қуйидаги натижалар қайд этилди: 1-ўрин: 3-курс “Сабиқот” жамоаси; 2-ўрин: 2-курс “Бушро” жамоаси; 3-ўрин: 1-курс “Убай ибн Каъб” жамоаси. Мусобақа ғолиб ва совриндорларига қимматбаҳо совға ҳамда дипломлар топширилди. “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Нажмиддинова Робия 481
1 2