“Шафоат” сўзига луғавий жиҳатдан икки хил маъно берилган. Баъзилар шафоатни “жуфт қилмоқ” маъносида дейишса, баъзилар “ҳимоя қилмоқ”, “тарафини олмоқ” каби маъноларни билдиради, дейишган. Шунга кўра шафоатга икки хил таъриф берилган: 1. “Шафоат” луғавий жиҳатдан “жуфтламоқ”, яъни “тоқни жуфт қилмоқ” маъносини англатади. Икки ракат намоз ҳам шу маънода “ шаф” дейилади. Истилоҳда яхшиликни жалб қилиш ёки зарарни даф этишда ўртада туришни шафоат дейилади. 2. “Шафоат” луғатда “васийла”, “сўров” каби маъноларни англатади. Урфда эса бошқадан бошқа биров учун яхшилик қилишни сўраш шафоат дейилади. Яна шафоатда “жуфт қилмоқ” маъноси ҳам бўлиб, гўё шафоат қилувчи ўзининг сўровини шафоат қилинганнинг сўровига қўшган, яъни икки сўровни жуфтлаштирган бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоат қилишлари ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар келган: عَنْ عَوْفِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ قَالْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَى اللهُ عَلَيهِ وَ سَلَّمَ: «أَتَانِي آتٍ مِنْ عِنْدِ رَبِّي فَخَيَّرَنِى بَيْنَ أَنْ يَدْخُلَ نِصْفُ أُمَّتِي الْجَنَّةَ وَ بَيْنَ الشَّفَاعَةِ فَاخْتَرْتُ الشَّفَاعَةَ وَ هِىَ لِمَنْ مَاتَ لاَ يُشْرِكُ بِاللهِ شَيْئًا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ. Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга Аллоҳнинг ҳузуридан бир келгувчи келди ва умматимнинг ярми жаннатга киришини ёки шафоатни танлашимни сўради. Бас, мен шафоатни танладим. У Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмай вафот этган киши учундир”, дедилар”. Термизий ривоят қилган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 328
Дунё бўйлаб пандемия тарқалган бўлса-да, шукрки, дунёнинг баъзи минтақаларида таровиҳ намозлари ўқилмоқда. Масжидларда карантин ва ўзаро масофа сақлаш қоидаларига амал қилинган ҳолда жамоат намозлари сафлари олинган. Иншааллоҳ, ишонамизки, тез фурсатда юртимизда ва бутун дунёдаги мусулмонлар жамоат ва таровиҳ намозларини масжидларда адо қиладилар. Масжидул Ҳаром, Макка: Масжидун Набавий, Мадина: Жаркарта, Индонезия: Фаластин: Ҳирот, Афғонистон: 333
Бугун 25 апрель куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Кенгашининг 2019-2020 ўқув йили бўйича навбатдаги йиғилиши Zoom дастури орқали онлайн тарзда бўлиб ўтди. Йиғилишда буйруқлар ижросини таъминлаш, ўқув жараёнлари таҳлили, масофавий таълим дарсларининг бориши, карантин шароитида институтнинг ташкилий ва таълимий фаолиятини янада самарали ташкил этиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан чиқарилган буйруқ кенгаш аъзоларига таништирилди. Карантин шароитида Рамазони шарифни белгиланган талаблар асосида ўтказиш, ўқитувчи ва талабаларнинг жамоавий таровиҳ ва ифторликларда иштирок этмаслик ҳамда оила даврасида ибодат қилиш, илм олиш ва карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказиш бўйича тушунчалар берилди. Жорий қилинган карантин шароитида халқимизга Рамазони шарифнинг аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, ифторликларни оила даврасида ихчам ва камтарона ўтказиш, ўзаро ёрдам ва яшиликларни кўпайтириш учун муҳтарам Президентимиз ташаббуслари “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига қўшилиш ҳамда одамлар орасида ваҳима ва ношукрликни олдини олиш борасида ОАВ, матбуот ва интернет нашрларида устоз ва ўқитувчилар томонидан илмий-маърифий чиқишлар ва мақолалар тайёрлаш бўйича ЎМИ буйруғига мувофиқ тавсиялар берилди. Масофавий йиғилиш сўнгида кенгаш аъзолари, устозлар ҳозирда дунё бўйлаб тарқалган вирусдан бутун инсоният, хусусан халқимиз ҳам тез фурсатда халос бўлишини Аллоҳдан сўраб дуо қилдилар. 264
Закотни турли томон турлича изоҳлаши мумкин, бунда уни тўловчининг изоҳи, уни олувчиникидан, иқтисодчининг изоҳи, ҳуқуқшунос олимникидан фарқ қилади ва закот шуниси билан ҳам ажойибдир. Мана шундай изоҳларнинг баъзилари: 1. Закот исломнинг бешта устунидан биридир; 2. Закот – молиявий ибодатдир; 3. Закот – бойлар учун синовдир; 4. Закот – қалбларни бахиллик ва хасисликдан тозаловчидир; 5. Закот – мулкдорларнинг йўқсиллар олдидаги қарзидир; 6. Закот – мусулмонлар ўртасидаги биродарлик муносабатларини яхшиловчидир; 7. Закот – уни тўлашга қодир бўлган мусулмоннинг бир йилда бир тўлайдиган мажбурий тўловидир; 8. Закот – бир мусулмоннинг нисобга етган ва закот тўланадиган (яъни хожати аслиядан ташқари бўлган) мол-мулкини бор-йўғи 2.5% дир; 9. Закот – ҳар бир қийналган камбағалга энг зарур (бошланғич) таъминот ва оғир молиявий ҳолатдан чиқиб олишини кафолатловчи моддий ёрдамдир; 10. Закот – жамиятдаги бойликларнинг бир қисмини (аниқроғи қирқдан бирини) бойлардан (уларнинг ўз қўллари билан) камбағалларга ўтишини ва шу орқали ҳудуд иқтисодиётининг яхшиланишига хизмат қилувчи ажойиб иқтисодий воситадир; 11. Закот – мол-мулкни сақловчи ва баракотли қилувчидир. Манба: @IslomMoliyasi 273