islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Аёл, Ислом ва ҳуқуқ

Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Конституцияси янги мустақил жамиятнинг ишончли ҳуқуқий кафолатларини шакллантирди ва мустаҳкамлади. Ўзбекистон Конституциясининг ғоя ва нормаларида халқимизнинг кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятлари, бой тарихий-ҳуқуқий мероси акс эттирилгани унинг ҳаётийлигининг кафолатидир. Конституциянинг қабул қилиниши ижтимоий ва давлат қурилишининг барча жабҳаларидаги муносабатларни, миллий қонунчилигимизнинг барча соҳаларини тартибга солувчи аниқ ҳуқуқий тизимни ташкил этди.

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Тошкент ислом институтида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган талаба қизлар билан “Аёл, ислом ва ҳуқуқ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ижтимоий-гуманитар фанлари” кафедраси, “Миллий ғоя” фани ўқитувчиси М.Жуманиёзова, талабалар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, куратор С.Валиева, институт устозлари ҳамда амалиётчи талабалар иштирок этдилар.

Суҳбатни услубчи З.Суярова талабаларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги билан қутлаш билан бошлаб берди. Амалиётчи талаба Маҳаметова Гулруҳ Конституция мавзусида талабалар билан қизиқарли савол-жавоб ўтказди. Сўнгра меҳмон М.Жуманиёзовага сўз берилди. У талабаларга Ўзбекистон Конституциясининг яратилиш тарихи ҳақида сўзлади. Шунингдек, Конституциянинг жамиятда тутган ўрнини, ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва вазифаларини билиши нечоғлик муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. М.Жуманиёзова саволларга жавоб бериш билан бирга ёшларга тааллуқли моддаларга ҳам тўхталиб ўтдилар. Суҳбат сўнгида талабалар томонидан тайёрланган “Дунё Конституциялари тарихи” мавзусида слайд намойиш этилди.

Шунингдек, Қомусимиз қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан талаба қизлар иштирокида турли хил беллашувлар ва деворий газеталар танлови ташкил этилди. Таъкидлаш жоизки, Конституциямиз фахр ва ифтихоримиз эканлигини талаба қизлар ўзларининг билим ва иқтидорлари билан исботлашмоқда.

Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова

109900cookie-checkАёл, Ислом ва ҳуқуқ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: