islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Мен ўзим учун овоз бераман

Қишки таътил бошланишдан олдин биз талабалар учун институтда жорий йилнинг 22 декабрь куни Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтиши бўйича ўтказилган учрашув ва давра суҳбатлари, ҳамда кетиш олдидан кураторимиз сиёсий жараёнларда фаол бўлишлик, сайланаётган номзодаларни тўғри танлашлигимиз, Юртимизнинг келажаги учун овоз беришлигимиз ва бу жараёнга бефарқ қарамаслигимизни таъкидлаганди.


Мен курсдошлар билан юртимизда бўладиган сиёсий жарёнда фаол иштирок этишга ҳамда барчамиз вилоятларимизда ташкил этилган сайлов учусткаларига бориб, муносиб номзодга овоз беришга келишиб олган эдик. Алҳамдулиллаҳ шу фурсат ҳам келди. Мен оила аъзоларимиз билан эрта тонгда маҳалламизда ташкил қилинган сайлов участкасига бориб муносиб номзодга овоз бериб қайтдик. Шундан сўнг бир қатор курсдошларимиз ҳам ваъдага мувофиқ бу сиёсий жараёнда оила аъзолари билан муносиб иштирок этганларини айтиб ўтди.


Конституциясининг 117-моддасида фуқаролар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга экани белгиланган. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланган. Шундай экан мен ҳам ўз ҳуқуқимдан фойдаланган холда ўзим танлаган номзодга овоз бердим.

 1-босқич талабаси
Нақибхонов Саидасрорхон Осимхон ўғли

 

112130cookie-checkМен ўзим учун овоз бераман
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!