islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ҲАДИС ИЛМИНИ ЎҚИТИШ УСЛУБЛАРИ: ХОРИЖИЙ ОЛИЙГОҲЛАР МИСОЛИДА

Тошкент ислом институтида “Феврал ойи – Ҳадис ва мусталаҳул-ҳадис фанлари ойлиги” муносабати билан бугун “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси таклифига биноан, институмизга Қувайт давлати элчихонаси таржимони, Ливия Жамоҳирияси ислом университетининг ҳадис ва улумул-ҳадис мутахассислиги факултети битирувчиси, етук ҳадисшунос олим устоз Зоҳиджон домла Қодиров ташриф буюрдилар. Устоз узоқ йиллар давомида Тошкент ислом институтида фаолият юритиб, ўқитувчи-мударрислик лавозимидан то проректор ва ректорлик лавозимларида самарали хизмат қилганлар. Бугунги кунда Тошкент ислом институтида хизмат қилаётган кўплаб устоз ва ходимларнинг ҳам бевосита устози ҳисобланадилар.

Шунингдек, бу илмий тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси котибият бўлими мудири устоз Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов, кафедра катта ўқитувчиси устоз Жалолиддин Ҳамроқулов ва ҳадис фани устозлари ҳамда 1,2,4 босқич талабалари иштирок этдилар.

Тадбирни Ўзбекистон мусулмонлари идораси котибият бўлими мудири устоз Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов домла очиб бердилар ва талабаларга устоз Зоҳиджон домлани таништириб ўтдилар. Тадбир меҳмони устоз Зоҳиджон домла талабаларга аввало, бугунги кунда илм олиш учун кенг йўл очилгани, ўзлари таҳсил олган даврдаги диний таълим соҳасидаги танг аҳвол ҳақида тўхталиб, талабаларни бу шароитларни қадрига етиб, ундан унумли фойдаланишга чақиддилар.Сўнг тадбирнинг бош мақсади “Хорижий ислом олийгоҳларида ҳадис илмини ўқитиш услублари Ливия Жамоҳирияси мисолида” мавзусига тўхталиб, бу борада батафсил маълумот бердилар.

Суҳбат асносида устоз Зоҳиджон домла бугунги кунда ҳадисларнинг маъносини тўғри тушунмаслик оқибатида баъзи тоифалар уларни нотўғри талқин қилаётганига бир неча илмий мисоллар келтириб, бу масаланинг хатарини атрофлича ёритиб бердилар. Шунингдек, масаланинг иккинчи томони яъни ҳадисларнинг маъносини тўғри тушуниш учун нималарга эътибор бериш кераклиги, қадимги ва бугунги кундаги қайси олимлар томонидан ёзилган манбаларни ўқиш кераклиги борасида фойдали тавсияларини бердилар.

Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга устозтомонидан илмий асосли жавоблар олдилар. Тадбир сўнгида институт катта ўқитувчиси Муҳаммад Айюбхон домла барча устоз ва талабалар номидан Зоҳиджон домлага миннатдорчилик билдириб, меҳмонимизга кафедра томонидан тайёрланган эсдалик совғаларни топширдилар.

“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари”
кафедраси ўқитувчиси
Баҳодиржон Баҳромжон ўғли

120011cookie-checkҲАДИС ИЛМИНИ ЎҚИТИШ УСЛУБЛАРИ: ХОРИЖИЙ ОЛИЙГОҲЛАР МИСОЛИДА

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: