islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Замонавий фатволар ва уларнинг жамиятдаги аҳамияти”

Жорий йилнинг 28 февраль куни Тошкент ислом институтида “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О. Тангиров томонидан ташкил қилинган давра суҳбатида  “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан Ислом цвилизацияси маркази директори ўринбосари, Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари “Замонавий фатволар ва уларнинг жамиятдаги аҳамияти” мавзусида 1 ва 4 курс талабаларига маъруза дарсларини олиб борди. Дастлаб маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж. Мелиқўзиев томонидан суҳбат очиб берлди. Сўнг Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари, фиқҳий масалалар билан шуғулланувчи кишилар ҳамда ўзларига турли хил фиқҳий масалалар бўйича савол йўлланадиган аҳли илмлар мўътабар фиқҳий китоблар, усулул фиқҳ фанига оид асарлар ҳамда замонавий фиқҳий масалаларга доир асарларни давомли равишда мутолаа қилиш билан бир қаторда машҳур фатво ташкилотлари ва нуфузли фиқҳий академиялар томонидан нашр қилинувчи мақолалар билан ҳам танишиб боришлари жуда ҳам фойдали ва мақсадга мувофиқлиги, фатво беришга ниҳоятда эҳтиёт бўлиш, ЎМИ томонидангина берилган фатволарнигина оддий халққа етказиш, шу билан бирга фатво бериш малакасини ҳам кўпроқ илмий изланиш билан ошириш, етук одоб-ахлоққа эга бўлиш каби қатор масалаларни айтиб ўтди. Суҳбат якунида ўз ҳаётий тажрибалари ва бўлиб ўтган воқеъалар ҳақида  ҳам талабалар билан самимий ўртоқлашди. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоблар олдилар.

ТИИ матбуот хизмати

122610cookie-check“Замонавий фатволар ва уларнинг жамиятдаги аҳамияти”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: