islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

УЙДА ҚОЛИНГ, ДУО ҚИЛИНГ!

Бугун 27 март куни Тошкент ислом институтида жорий йил 19 мартдан бошлаб шу кунга қадар устозлар ва талабалар томонидан қилинган 121 та “Хатми Қуръон” ва 2 та “Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” ҳадис тўплами хатми ҳамда минглаб мўътабар дуолар, истиғфорларнинг якуний дуосини қилдилар.

Айни вақтда телеграмдаги “Uyda qoling | Qur’onni xatm qiling!” гуруҳининг 1000 дан ортиқ иштирокчилари ҳам ўз уйиларида қолиб, ўз оила аъзолари, қадрли устозларимиз, нуроний отахон ва онахонларимиз билан биргаликда Аллоҳ таолодан бу балони инсоният бошидан кўтаришини, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини сўраб, шу кунларда тинимсиз меҳнат қилаётган тиббиёт ва бошқа мутасадди идоралар ходимларининг хизматларини қўллаб-қувватлаб уларни ҳақларига дуолар қилдилар.

УЙДА ҚОЛИНГ, ҚУРЪОН ХАТМ ҚИЛИНГ, КИТОБ ЎҚИНГ, ИСТИҒФОР АЙТИНГ, ДУО ҚИЛИНГ, БИРГАЛИКДА КАСАЛЛИКНИ ЕНГАМИЗ!

126890cookie-checkУЙДА ҚОЛИНГ, ДУО ҚИЛИНГ!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: