islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Саудияликлар ойни кузатишади

Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси 2020 йил 23 апрел, пайшанба куни асрдан кейин Рамазон ҳилолини кузатиш ва кўз билан, ёки бирон жиҳоз воситасида ойни кўрган киши бу ҳақда маҳкаманинг энг яқин идорасига хабар қилишини сўради:

Бунинг сабаби, ҳижрий йил ҳисоби бўйича 7-ой бўлган Ражабнинг 29-кунида гарчи янги ҳилол кўринмаган бўлса ҳам расмий тақвим бўйича ундан кейинги Шаъбон ойи кирган, деб ҳисобланган. Шунга кўра, бугун, 2020 йил 22 апрел, чоршанба куни расмий ҳисобда Шаъбоннинг 29-куни, Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси ҳисобига кўра эса Шаъбоннинг 28-куни саналади. Демак, Рамазон ойини кўриш учун бугун чиқилади.

Натижада, пайшанба куни Рамазон ойи бошланмаслиги аниқ бўлди. Эртага, 2020 йил 24 апрел, жума куни Рамазоннинг 1-куни бўлиши ва рўза тутиш бошланиши эса ҳисоб-китобларга кўра аниқроқ бўляпти.

Манба: azon.uz

130170cookie-checkСаудияликлар ойни кузатишади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: