– Индонезияда Рамазон ойининг аввалги ҳафтасида бола рўза тутишни одат қилиши мақсадида мактабдан таътилга чиқади.
– Малайзияда аёллар ифтор билан саҳарлик орасида Қуръони каримни тиловат қилиш мақсадида хонадонларни айланиб чиқишади.
– Нигерияда ҳар бир оила ифтор учун кунига биттадан камбағални меҳмон қилади.
– Мавританияда бир кечада Қуръонни тўла хатм қилинади.
– Уганда давлатида Ислом кириб келганидан бери 12 соат рўза тутилади. Чунки бу давлат экватор чизиғига тўғри келгани учун у ерда кеча ва кундузи баробар бўлади.
– Аммо баъзи жойларда, мамлакатларда гўё Рамазон ойи ибодат ойи эмас, балки еб ичиш ойидек нархларни ошириб юборишади. Бу ойда ойнаи жаҳонда ҳар хил сериалларни томоша қилишади. Исрофгарчилик авжига чиқади.
“Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Зафар Маҳмудов