Қишнинг совуқ куни эди. Ҳасан нон сотиб олиб уйга қайтаётган эди. Йўлда у бадани суякларига ёпишиб кетган жуда озғин бир итнинг саватдаги нонларига мўлтиллаб қараётганини кўрди. Бечора ҳайвоннинг ҳолатига Ҳасаннинг раҳми келди. Аммо у ўзига-ўзи, “Агар ҳозир унга нондан берсам онамнинг жаҳли чиқади”, деди. Лекин барибир жим кетаверишга виждони йўл қўймади.
Дарҳол саватини қор устига қўйиб ичидан битта нонни олиб тўғрай бошлади. Унинг қилаётган ишигни кўриб қолган бир киши ўз саватидаги нонлардан бирини Ҳасаннинг саватига солиб қўйди.
Ҳасан уйига келганида саватдаги нонлар камаймаган эди. У бундан ғоятда ажабланди. Эҳтимол Ҳасан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларини билганида бу қадар ажабланмаган бўлар эди:
ما نقصت صدقة من ما
“Садақа молни камайтирмайди” (Муслим, Бирр 69)
Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва
Муаттар Абдулқаюм таржимаси