Қуйидаги саҳобалар энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобалар ҳисобланади:
1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу – 5374 та ҳадис ривоят қилган;
2. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу – 2630 та ҳадис ривоят қилган;
3. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу – 2286 та ҳадис ривоят қилган;
4. Оиша розияллоҳу анҳо – 2210 та ҳадис ривоят қилган;
5. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу – 1660 та ҳадис ривоят қилган;
6. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу – 1540 та ҳадис ривоят қилган.
“Абодила” (Абдуллоҳ исмли саҳоба)лар
Абдуллоҳ исмли саҳобалар 300 га яқин бўлган. Лекин ҳадис илмида “Абодила”лар деганда асли исмлари Абдуллоҳ бўлган қуйидаги саҳобалар кўзда тутилган бўлади:
1. Абдуллоҳ ибн Умар;
2. Абдуллоҳ ибн Аббос;
3. Абдуллоҳ ибн Зубайр;
4. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос ёки Абдуллоҳ ибн Масъуд.
Ушбу зотлар энг охири вафот этган ва кейингилар уларнинг илмларига ниҳоятда муҳтож бўлиб қолган олим саҳобалар ҳисобланади. Шунга кўра бу зотлар бошқалардан “Абодила” номи билан ажралиб турган. Агар бу зотлар бир фатвога иттифоқ бўлсалар, “бу Абодилаларнинг сўзи” дейилган.
Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим