islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти ўқитувчилари томонидан тайёрланган “Саҳифалар” китоби нашрдан чиқди

Ушбу “Саҳифалар” китоби ХХ асрда яшаб ижод қилган муҳаддис, таҳқиқчи, фақиҳ, кўплаб алломалар устози, кўплаб нодир асарлар муаллифи Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг узоқ йиллик меҳнат самараси бўлиб, унда муаллиф салафи солиҳларнинг, хусусан, саҳобаи киромлар, тобеин, табаъ тобеъин ва кейинги олтин асрлар алломаларию солиҳларининг илм талабидаги ҳаёт йўллари ёритилган. Уларнинг бундай улкан илмга қандай эришганлари, нималарни амалга оширганлари, илм йўлида турфа қийинчиликларни қандай енгиб ўтганлари, ушбу қийинчиликларга сабр қилиб, қай тарзда охир-оқибат уммат олимига айланганлари келтириб ўтилган.
Асарда салафи солиҳлар давридаги илмий муҳит, илм олишдаги зарур кўрсатмалар, олимларнинг Қуръон ва ҳадисга амал қилишдаги жонбозликлари акс этган. Шунингдек, асар олдинги даврдаги илм марказлари бўлган шаҳарлар, давлатлар, уларнинг номланишлари ва шу каби маълумотлар билан тарихий жиҳатдан ҳам муҳим асар ҳисобланади.
“Саҳифалар” китоби барча китобхонлар учун, хусусан, илмга алоқадор кишилар, толиби илмлар учун мўлжалланган бўлиб, улар учун салафи солиҳлар ҳаётидан ибрат олиш, ўзларининг илмий ҳаёт йўлини қатъий белгилаши, илмга бўлган рағбатларини чархлашда ас қотадиган китобдир.
Муаллиф: Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда
Таржимонлар: Фахриддин Муҳаммадносир, Раҳматуллоҳ Махсумхонов, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Муҳаммадяҳё Ходжаев, Абдуллоҳ Қосим
Нашриёт: Ғафур Ғулом нашриёт-матбаа ижодий уйи
Сана: 2020 йил
Ҳажми: 440 бет
ISBN: 978-9943-6111-2-2
Ўлчами: 60х90 1/16
Муқоваси: қаттиқ
Харид қилиш учун:
+99890 934 33 34 (Муҳаммадяҳё)
+99890 966 97 51 (Раҳматуллоҳ)
https://t.me/Sahifalar_admin

137600cookie-checkТошкент ислом институти ўқитувчилари томонидан тайёрланган “Саҳифалар” китоби нашрдан чиқди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: