Бугун, 13 май куни АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Ушбу брифинг давомида сўнгги кунларда нега Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайгани ҳақида маълумот берилиб ўтилди.
Сўнгги пайтларда касалланганлар сони кунига ўртача 66 тага кўпайиб бормоқда. Касалланганлар сони ниманинг ҳисобига ошмоқда?
“Янги аниқланган ҳолатлар асосан карантинга олинганлар орасида аниқланган. Булар:
– чартер-рейслар билан чет эллардан қайтариб олиб келинаётган ҳамюртларимиз,
– автомобил йўллари орқали чегарадан ўтиб келаётган фуқароларимиз,
– узоқ масофаларга қатновчи, катта юк ташувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари (дальнобойщиклар) орасидан аниқланмоқда.
Қолган, аҳоли орасида аниқланган ҳолатлар фоизи сезиларли даражада паст. Бу карантин тадбирларини енгиллатиш билан боғлиқ эмас” дейди Ҳабибулла Оқилов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга боғлиқ 2568 ҳолат аниқланган. Бугунгача беморларнинг 2040 нафари соғайган ва 10 нафари вафот этган.
Қалампир.уз