Малайзия ҳукумати CОVID-19 пандемияси бўйича қўйилган чекловларни юмшатиш доирасида 15 майдан бошлаб масжидларда жамоат намозларига рухсат беради, дейди Малайзия федерал мусулмон ҳудудлари бош раҳбари Зулкифил Муҳаммад Бакр.
Ушбу чоралар 24 май куни бўлиб ўтадиган Рамазон ҳайити арафасида қабул қилинди, деб хабар беради Рейтерс. Пойтахт Куала-Лумпур Малайзиянинг федерал ҳудудларидан бири бўлиб, у ерда 30 кишидан иборат жамоатга намоз ўқишлари мумкин.
Малайзия ҳукумати 23 апрель куни масжидларда ибодат қилишни чеклаш бўйича қабул қилган тақиқлар муддатини узайтирган эди. Малайзияда жами 6819 та коронавирус юқтирган беморлар аниқланган, 122 киши вафот эган.