islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Италиялик мусулмонлар пандемияга қарши курашда муҳим ҳисса қўшмоқдалар

Италия мусулмонлари коронавирус пандемиясига қарши кураш учун ярим миллион евро хайрия қилди. Шунингдек, мусулмон жамоатчилиги вакиллари муҳтожларга мунтазам равишда озиқ-овқат ёрдамини етказиб бермоқдалар.

“Биз ҳар куни қийин аҳволда қолган одамларга ёрдам берамиз ва уларга керакли маҳсулотларни олиб келамиз. Бу бизнинг хайрия ҳиссамиздир, – деди Италия Исломий ҳамжамиятлар иттифоқи Президенти Ясин Лафрам. Бундан ташқари, карантин даврида мусулмонлар қон бериш учун кенг кўламли акция ўтказишди ва маҳаллий касалхоналарга юз мингта ҳимоя ниқобларини беришди.

“Италиядаги мусулмонлар барча италиялик оилалар сингари оғир вазиятни бошдан кечиришмоқда. Aммо, барча қийинчиликларга қарамай, мусулмонлар жамоасидан хайр-саховат ва эҳсонлар келишда давом этмоқда ”, дейди Ясин Лафрам.

140070cookie-checkИталиялик мусулмонлар пандемияга қарши курашда муҳим ҳисса қўшмоқдалар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: