islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Time managanet – ҳаммасига улгуринг!

“Тайм менежмент” лафзи инглиз тилидан таржима қилинганда «вақтни бошқариш» деганидир. Ушбу бирикма араб тилида “إدارة الوقت“ , рус тилида эса «Управление временам» иборалари билан ифодаланади.

Кўпчилигимизнинг яшаш суръатини хотиржам ва бир маромдаги деб айтиш қийин. Югур-югур кўплигидан вақт етишмаслиги барчамизга таниш ҳолат. Ҳеч ким сутканинг 25-соатини ярата олмайди. Стресс ёки, унданам ёмони, сурункали чарчоқ қурбонига айланмаслик учун, албатта вақтни тўғри тақсимлай ола билиш лозим. Вақтни бошқаришнинг энг оддий усуллари қандай?

1. Вақтни бошқаришни тўғри тушуна олиш.
2. Вақтни бошқаришнинг аҳамияти.
3. Вақтни бошқаришнинг муҳим сирлари.
4. Амалий усулда вақтни бошқариш омиллари .

Вақт инсон ҳаётида ўта муҳим аҳамият касб этади. Бошқара олиш ва вақт бу иккиси ўта муҳим унсурлардандир. Шундай жиҳатданки, вақтни бошқара олишни билиш орқали мақсадларни амалга ошириш ва кўп ишларни қисқа муддатда қила олиш имконияти пайдо бўлади. Вақтни бошқаришнинг бир қанча усуллари бор. Уларнинг барчаси қисқа муддатда осон йўл билан самарали натижага эришишни ўз ичига олади. Ва яна вақтни идора қила олиш кишининг шахсий ҳаёти ва фаолияти ўртасини тўғри ажрата олиш ва кўзланган мақасадларга тўла-тўкис етишиш имконини беради.

Вақтни бошқаришнинг аҳамияти.

 Жамиятнинг тараққий топишга, корхона ва муассасаларнинг ривожланишига кўмак беради;

 Рақобат ва ишлаб чиқаришни ривожланишига сабаб бўлади.

 Ишларнинг тезкорлигини таъминлайди;

 Ҳар бир ишда хоссатан ўзига эътибор бериб бошқа нарсаларга чалғимасликни ўргатади;

Вақтни бошқаришнинг муҳим сирлари.

Бу ўринда вақтни тўғри бошқара олишга ёрдам берадиган амалий ва муваффақиятли воситаларни келтириб ўтамиз:

 Ҳафта кунларида фаол ишлай оладиган кунингизни белгилаб олинг;

 Ёзиб бориш. Режангиз 2 хил бўлсин. Ҳар кун учун тузилгани ва узоқ муддат учун тузилгани бўлиши керак. Ҳар куни қилишингиз керак бўлган ишларни куннинг аввалида ёки бир кун олдин режа қилиб ёзиб олинг.

 Мақсадлар ва энг муҳим бўлган ишларни биринчи ўринга қўйинг;

 Иш давомида эҳтиёткорликни лозим тутинг;

 Фаол бўлинг. Фаол бўлиш ишни самарасини тезлатади.

 Бирор ишни қилмоқч бўлсангиз уни чарчаган вақтингизда қилманг;

 Режалар қисқа ва лўнда бўлсин. Қисқа нарсада аниқлик бўлади. Уни тушуниш ҳам осон бўлади.

Амалий усулда вақтни бошқариш омиллари.

 Энг муҳим ишлар, пухта режа ёзиш, мақсад аниқлиги. Агар мақсад аниқ бўлсаю режа пухта бўлмаса вақт унумли бўлмайди.

 Кунлик муҳим ишларни ёзиб қўйиш. Дам олишга ҳам вақт ажратиш.

 Масъулиятдан қочиш, орқага суриш каби иллатлардан сақланиш.

Шуни унутмангки, биринчи ўринда сиз ва сизнинг ҳаётингиздаги муҳим инсонлар туриши керак. Бу учун ўз самарадорлигингиз устида тер тўксангиз арзийди.

Араб тили манбаларидан
ТИИ битирувчиси Муаттар Аҳмедова тайёрлади

141410cookie-checkTime managanet – ҳаммасига улгуринг!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: