islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳайит куни рўза тутиб кейин очиб юбориладими?

Одамлар, рўза тутиб ийд куни оғизни ёпиб олиш керак экан, деб тушунаётган нарса мутлақо бошқа нарса.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки ҳайит ва Қурбон ҳайитидан кейинги уч кунда рўза тутишдан қайтарганлар. Улар қуйидаги масалани нотўғри тушунаётган кўринадилар.
Рамазон ҳайити куни эрталаб ҳайит намозига чиқишдан олдин яъни бомдод намози вақти кириб намоз ўқилганидан кейин бирон нарса тановул қилиб олиш мустаҳабдир. Тановул қилинадиган нарса хурмо каби ширинлик бўлса яна ҳам яхши бўлади.
Шунингдек, ушбу кунда қуйидаги ишлар ҳам мустаҳаб ҳисобланади:
Мисвок ишлатиш, ғусл қилиш, ҳушбўйланиш, энг яхши кийимларини кийиш, фитр садақасини адо қилиш.

ТИИ ўқитувчиси Ҳабибуллоҳ Жўрабоев

 

143560cookie-checkҲайит куни рўза тутиб кейин очиб юбориладими?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: