islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мумтоз муҳаббат

Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан ҳаммамизнинг муҳаббатимиз бор. Олимлар, У зотни яхши кўриш борасида биздан афзал бўлишим мумкин, саҳобаларнинг муҳаббати эса барчаникидан устун эканлиги аниқ. Лекин бир зот бор, унинг Пайғамбар алайҳиссаломга бўлган муҳаббати ҳамон инсониятга ўлчов, намуна бўлиб қолмоқда.

Макка фатҳи куни саййидимиз Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг оталари Абу Қуҳофа мусулмон бўлди. У анча кексайган ва кўзи эса кўр бўлиб қолганди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу у кишини етаклаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига байъат учун олиб келдилар.

– Эй Абу Бакр! Кекса кишини овора қилибсиз, ўзимиз уйларига борсак ҳам бўлардику?!- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

– Олдига боришга энг ҳақли зот сизсиз, эй Аллоҳнинг Расули!- дея жавоб қайтарди Абу Бакр розияллоҳу анҳу.

  • Абу Қуҳофа мусулмон бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат берганида Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу хўнграб йиғлай бошладилар.

– Нимага йиғлаяпсиз? Ахир отангиз мусулмон бўлди, жаҳаннамдан нажот топди-ку. Бугун хурсанд бўладиган кунинггиз эмасми?!- дейишди.

  • Шунда у зот:

– Қанийди, ҳозир иймонга келган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат берган киши отам эмас Абу Толиб бўлганида эди, унинг иймонга келишидан Ҳабибим соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпроқ хурсанд бўлардилар!- дея жавоб берди.

  • Яна Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтадилар:

– Қаттиқ чанқаган эдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сув (ёки сут) ичганларини кўриб чанқоғим босилди.

Аброр Мухтор Алий

144050cookie-checkМумтоз муҳаббат
1 та фикр мавжуд
  1. Нодиржон

    Ё Аллоҳим, Ўзинга бўлган муҳаббатимизни, Росулуллоҳ с.а.в. га бўлган муҳаббатимизни зиёда қилгин, омин.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: