Саудиялик бир киши покистонлик бир қизга уйланди. Қабила ва уруғидаги одамлар уни айбладилар ва дашномлар бердилар. У йигит улардан узоқроққа кетиб бобоси билан яшашга мажбур бўлди. Аёли унга бир неча фарзанд туғиб берди. Фарзандларининг барчаси Қуръони каримни тўлиқ ёд олдилар. Аллоҳнинг фазли билан барчаси хушовоз тиловатга эга ҳофизлар бўлиб етишдилар. Бир неча вақт ўтиб уларнинг отаси вафот этди. Отасининг вафотидан икки йил ўтиб болалардан бири Маккадаги Ҳарами шарифга имом этиб тайинланди. Энди эса унинг қабиласи у йигит билан фахрлана бошлади.
Қуръон карим шундай китобки, Аллоҳ таоло у билан бир қавмни юқорига кўтаради, яна бир қавмни эса қуйига туширади.
Отанинг кимлигини билмоқчимисиз? Унинг исми Ҳамд.
Фарзанднинг кимлигини билмоқчимисиз? У Макканинг айни вақтдаги имомларидан бири шайх Моҳир ибн Ҳамд Муайқилийдир.
Аллоҳ таоло “Балки сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсангиз эса (аслида) сизлар учун ёмон бўлиб чиқар. Аллоҳ билади, сизлар эса билмайсизлар” (Бақара сураси, 216-оят).
Биз қаерда ва қайси ишда биз учун яхшилик борлигини билмаймиз. Юқоридаги воқеадан бунга ўзингиз амин бўлдингиз.
ТИИ ўқитувчиси Ҳабибуллоҳ Жўрабоев