islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

​БЕПУЛ ТАЙЁРЛОВ КУРСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасаси тайёрлов курсига абитуриентларни таклиф этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига 2020-2021 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун жорий йилнинг 1-13 июнь кунлари давомида бепул масофавий тайёрлов курси ташкил этилмоқда.

Тайёрлов курси учун абитуриентлардан ҳужжатлар 2020 йилнинг 2 июнига қадар hadisilmimaktabi@mail.ru электрон почта ёки телеграмдаги @HIM_tayyorlovkursiBot манзили орқали қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур тайёрлов курсига фақат ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирган абитуриентлар иштирок этишлари мумкин.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

паспортнинг электрон нусхаси
ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжатнинг электрон нусхаси
Тайёрлов курси қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:

Ҳадис истилоҳлари
Ҳадис шарҳлари
Араб тили
Тайёрлов курси абитуриентлари учун дарс машғулотларини Ҳадис илми мактаби ўқув жараёнларига Миср Араб Республикасининг нуфузли Ал-Азҳар университетидан жалб этилган 2 нафар профессор-ўқитувчилар Ҳадис илми фанлари доктори Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон ва Балоғат ва мунозара фанлари доктори Али Саад Али Саад ҳамда Мактабни малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилади.

Мурожаат учун телефон: (+99866) 240-20-51.

ЎМИ Матбуот хизмати

146000cookie-check​БЕПУЛ ТАЙЁРЛОВ КУРСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: