islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Болажонлар саҳифаси. Пайғамбарлар қиссаси – Иброҳим алайҳиссалом-3

У вақтларда Мисрда бир золим подшоҳ ҳукмронлик қилар, унинг дастидан халққа кун йўқ эди. Иброҳим алайҳиссалом Мисрга кўчиб борганларидан кейин у ерлик золим подшоҳнинг навкарлари Иброҳим алайҳиссаломнинг жуфти ҳалолари Соранинг жуда чиройли эканини ўз подшоҳига етказдилар.

Буни эшитган зулмкор подшоҳ эса унга уйланиш мақсадида дарҳол Сорани унинг ҳузурига келтиришларини буюрибди. Унинг навкарлари ҳам зулмда подшоҳлариданда ўтган, салла деса, калласини ҳам қўшиб олиб келадиган содиқ қуллар экан, дарҳол Иброҳим алайҳиссаломнинг аёллари Сорани подшоҳ ҳузурига олиб келишибди.

Подшоҳ эса ўзининг қабиҳ мақсадини амалга оширмоқчи бўлиб Сорага яқинлашиб, унга қўлини узатибди. Биласизларми болажонлар шунда нима бўлибди? Аллоҳ бу золимга бировларга зулм қилиш, уларнинг ҳақига хиёнат қилиш, бировларнинг аёлларига кўз олайтириш Аллоҳнинг ғазабини билдириб қўйибди. Яъни, у Сорага қайси қўлини узатса, ўша қўли ишламай қолаверибди (Субҳаналлоҳ).

Шундан сўнг у подшоҳ Сорага тегажаклик қила олмаслигини тушиниб етибди. Ва унга ўзининг канизакларидан бири – Ҳожарни хизматкор қилиб бериб, Сорани уйига қайтариб юборибди.

Иброҳим алайҳиссаломнинг жиянлари Лут алайҳиссалом Иордания ҳудудида яшовчи Садум қабиласи одамларини даъват қилиш учун кетганларида Иброҳим алайҳиссалом хотини Сора ва унинг чўриси Ҳожарни олиб яна Фаластинга ҳижрат қилибдилар.

Иброҳим алайҳиссаломнинг аёллари Сора онамиз бепушт – фарзанд кўра олмайдиган эдилар. Шунинг учун кунларнинг бирида у Иброҳим алайҳиссаломга ўзининг фарзанд кўра олмаслигини айтиб, ўзининг Миср подшоҳи совға қилган чўриси Ҳожарни у зотга совға қилибди. Ва Иброҳим алайҳиссалом Ҳожар онамизга уйланибдилар.

Шундан сўнг Ҳожар онамизга Аллоҳ таоло бир ўғил фарзанд ато қилди ва унга Иброҳим алайҳиссалом Исмоил деб исм қўйибдилар. Исмоил туғилганидан сўнг Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга аёли Ҳожар онамизни ва ўғиллари Исмоилни олиб Маккаи Мукаррамага ҳижрат қилишини буюрди.

Кунлардан бирида фаришталар Иброҳим алайҳиссаломга Самуд қабиласининг одамлари Лут алайҳиссаломнинг даъватига эргашмаганлари учун уларга Аллоҳнинг азоби келишини ва яна Иброҳим алайҳиссаломнинг биринчи хотинлари Сорадан Ишоқ исмли ўғил фарзанд кўришларини, Сора ҳам туғишининг хабарини бердилар. Ўзининг қариган чоғида фарзанд кўришини эшитган Сора онамиз ҳайрон қолдилар, лекин фаришталар унга бу Аллоҳнинг марҳамати эканлиги хабарини беришди.

147350cookie-checkБолажонлар саҳифаси. Пайғамбарлар қиссаси – Иброҳим алайҳиссалом-3

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: