islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Болажонлар саҳифаси. Пайғамбарлар қиссаси – Иброҳим алайҳиссалом-4

Кунлардан бирида Иброҳим алайҳиссалом тушларида ўғли Исмоилни қурбонлик қилаётганини кўрдилар, ва бу тушни Аллоҳнинг буйруғи эканини англаб Исмоилга уни қурбонлик қилиб сўймоқчи эканликларини айтдилар.

Шунда Исмоил алайҳиссалом отасининг туши ҳақ тушлигини, бу Аллоҳнинг буйруғи эканини англаб отасига:

«Отажон, мени қурбонлик қилаверинг, фақат сиздан илтимос, мени сўяётганингизда кўзларимни боғлаб қўйсангиз, токи пичоқ бўйнимга қадалганда, жоним қийналиб сизнинг муборак юзингизга ёмон қараб қўйиб, Аллоҳим олдида гунохкор бўлиб қолмай!», деб ўз розилигини билдирди.

Иброҳим алайҳиссалом ўғлини қурбонлик қилмоқчи бўлиб, пичоқни Исмоил алайҳиссаломнинг бўйнига тортганда мўъжиза юз берди. Қурбонлик учун чархлаб ўткирлаб қўйилган пичоқ Исмоил алайҳиссаломнинг бўйинларини кесмади. Биласизми болажонлар, нимага бундай бўлди?

Чунки Аллоҳ таоло қурбонлик қилиш буйруғи билан Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломларни имтихон қилмоқчи эди. Яъни «ўз жигаргўшанг ўғлингни қурбонлик қилгин десам, қурбонлик қилармикан, ёки қилмасмикан», – деб уларни синамоқчи эди. Шунинг учун пичоққа ҳам «кесмагин!» деб буйруқ берди.

Пичоқ Аллоҳ таолонинг мўъжизаси ила кесмади. Шу вақт Аллоҳ таоло Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломларни ўзининг имтихонидан юксак намуна ила ўтганларини кўриб, Жибрийл алайҳиссалом орқали Иброҳим алайҳиссаломга бир катта қўчқор юбориб, уни Исмоил алайҳиссаломнинг ўрнига қурбонлик қилиши хушхабарини берди.

“Ўзингга ибодат қилишликлари учун, Ўзингга ялиниб-ёлворишликлари учун Ўзингни ёрдаминг билан қуриб битказдик. Ўзинг биздан буни қабул қилгин! Ва бизни авлодларимиздан солиҳ зотларни чиқаргин!”, деб дуо қилдилар. Хўш болажонлар, менга айтингларчи! Нега Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлар ўзлари қаттиқ меҳнат қилишиб Аллоҳнинг байтини қуришиб, Аллоҳ таолонинг буйруғини бажара туриб, нега яна Аллоҳ таолога уни қабул
қилишини сўраб дуо қилишяпти? Биласизми нимага?

Чунки улар бу дуолари билан бизларга ҳам Аллоҳ таолонинг барча буйруқларини сўзсиз бажариш кераклигини ва шу билан бирга уни қабул қилишини сўраб У Зотга илтижолар ҳам қилиш кераклигини, фақат шундагина Аллоҳ таоло қилган ибодатларимизни, яхши амалларимизни, дуоларимизни қабул қилиб, бизларга Ўзининг марҳамати, раҳматини аямаслигини юксак намуна қилиб кўрсатишгандир.

Маккада “Кабатуллоҳ”ни қургач Иброҳим алайҳиссалом яна Фаластинга қайтиб кетдилар ва у жойда бетоб бўлиб вафот этдилар. У кишини Ҳалил шаҳрида дафн этдилар. Иброҳим алайҳиссалом «Ҳалилуллоҳ» – Аллоҳнинг дўсти ва «Абул-анбиё» – пайғамбарларнинг отаси деган улуғ ва шарафли номларга мушарраф бўлганлар.

147700cookie-checkБолажонлар саҳифаси. Пайғамбарлар қиссаси – Иброҳим алайҳиссалом-4

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: