islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Майк Помпео Ўзбекистонда диний эркинлик билан боғлиқ вазият қандайлигини айтди

АҚШ Давлат департаменти дунёда диний эркинликнинг ҳолати тўғрисидаги йиллик ҳисоботини эълон қилди. АҚШ давлат котиби Помпео шу йил март ойида Ўзбекистонда бўлиб, диний арбоблар билан учрашган эди.

АҚШ Давлат департаменти дунёда диний эркинликнинг ҳолати тўғрисидаги йиллик ҳисоботини эълон қилди. 2019 йил учун ҳужжат идора матбуот хизмати томонидан тарқатилди.

Қўшма Штатлар давлат котиби Майк Помпео брифингда Ўзбекистон ҳукуматини мамлакатда диний эркинлик билан боғлиқ вазият яхшилангани учун мақтаб ўтди.

«Ўзбекистонда диний эркинлик билан боғлиқ вазиятни яхшилаш бўйича бир қатор қадамлар қўйилди ва бу давом этмоқда. Йил бошида мен ушбу мамлакатда бўлганимда, диний арбоблар билан ажойиб музокаралар ўтказдим», – дея маълум қилди у.

Унинг сўзларига кўра, 2019 йилда АҚШ ҳукумати мамлакатда диний гуруҳларга қарши қаратилган бирорта ҳам операция ўтказилмаганини қайд этган. 2018 йилда бу рақам 114та, 2017 йилда эса 240тани ташкил этгани айтилади.

«Бу катта ютуқ, ҳақиқий прогресс, Давлат департаментининг саъй-ҳаракатлари ўз самарасини бермоқда», – дея таъкидлаб ўтди у.

Аввалроқ, АҚШ коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистонда маҳкумларнинг афв этилишига юқори баҳо берганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойи охирида Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси (USCIRF) Ўзбекистонни «алоҳида хавотирга молик давлатлар» рўйхатидан чиқарди.

Комиссия 28 апрель куни эълон қилган ҳисоботида АҚШ Давлат департаментига Ўзбекистонни «махсус кузатувдаги давлатлар» рўйхатига ўтказишни тавсия этган.

Комиссия ҳисоботида Ўзбекистон 2019 йил давомида диний соҳада амалга оширган ўзгаришлар эътироф этилиб, айниқса «Жаслиқ» қамоқхонасининг ёпилгани алоҳида таъкидлаб ўтилган.

149200cookie-checkМайк Помпео Ўзбекистонда диний эркинлик билан боғлиқ вазият қандайлигини айтди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: