Абитуриентлар ўтган йили 3тагача таълим йўналишларига ҳужжат топшира олган бўлса, бу йил уларга кўпроқ имконият берилмоқда.
Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.
Шунингдек, кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.
Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди:
👉 бакалавриат:
– кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар;
– сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;
– кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.
👉 магистратура – 10 425 нафар.
Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги