islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш

Сўнгги йилларда юртимизда коррупцияга қарши курашиш йўналишида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири деб белгиланди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда коррупция иллати баъзи жамиятлар тараққиётига катта тўсиқ бўлаётгани, тарихда эса, айрим давлатлар шу бало туфайли инқирозга юз тутгани маълум. Шу сабабдан, коррупцияга қарши курашиш дунё миқёсида глобал муаммолардан бирига айлангани ҳеч кимга сир эмас.

Жорий йил 15 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Тошкент ислом институтида коррупциянинг хавф-хатарларидан хабардор қилиш, ушбу иллатга имконият яратувчи сабаблар, шарт-шароитлар ва оқибатларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигига бағишланган “Олий ва ўрта махсус таълим тизимида коррупцияга қарши курашишнинг долзарб масалалари” мавзусида онлайн давра суҳбати ташкил этилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги барча диний таълим муассасаларининг “Қабул ҳайъати – 2020” вакиллари қатнашдилар.

Zoom видеоконференция дастури орқали бўлиб ўтган ушбу тадбирнинг юқори савияда ва мазмунли ўтиши учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси қошидаги Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор Баҳодир Исмаилов таклиф этилди.

Соҳа мутахассиси тадбир қатнашчиларига коррупциянинг хавф-хатарлари, ушбу иллатга имконият яратувчи сабаблар, шарт-шароитлар ва оқибатларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, маърузачи ўз чиқишида аҳолининг барча қатлам вакиллари, хусусан, келажак эгалари бўлган ёшларнинг коррупцияга қарши муросасиз руҳда таълим-тарбия олиши муҳим аҳамиятга эгалигини ҳамда ушбу иллатга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз эканини алоҳида таъкидлади.

Ҳозирда коррупцияга қарши курашиш мақсадларига фақат ташкилий-ҳуқуқий воситалар билан эришиб бўлмаслигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Ўйлаймизки, жамият кушандаси бўлган ушбу иллатга қарши курашда нафақат давлат ташкилотлари, балки, жамият ва умуман барча фуқароларимиз масъулдир. Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек: “Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак”. Шундай экан, давлат ва жамоат ташкилотлари бу балони олдини олиши ва унга қарши курашда ҳамжиҳат бўлиши самарали натижаларга эришишнинг энг мақбул йўли бўлиб ҳисобланади.

Тошкент ислом институти
Маънавий-маърифий ишлар
бўйича проректори Ж.Мелиқўзиев

150200cookie-checkТаълим тизимида коррупцияга қарши курашиш

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: